Тушда шарбатлар курса нима булади

ШАРБАТЛАР (РУББҲО) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги шарбатлар, борди-ю хуштаъм ва хушбўй бўлса, хайру баракатга далил бўлади. Бунинг акси бўлса, зарар, ранж ва андуҳ бўлади. Тушда шарбат тайёрламоқ агар ширин бўлса, хайрли иш ва манфаатни билдиради, нордон бўлса, таъбири бунинг аксидир.


ШАРБАТЛАР (ШАРОБ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида таъми ширин ва хушбўй, чунончи, олма шарбати ёки анор шарбатини ичаётганини кўрса, олти нарсани билдиради: диннинг поклигини; фойдани; фойдали илмни; узоқ умрни; ёқимли умргузаронликни; Ҳақ таъоло зикрини. Аммо нохуш шарбатлар, чунончи, равоч, лимон, апелсин ва шунга ўхшашларни ичганини кўрса, ғам ва андуҳ бўлади. Таъми аччиқ ва ҳиди нохуш, чунончи, мирт шарбатларига ўхшаганларни ичаётганини кўрса, дунё ва охират фойдасига далилдир. Даво мақсадида ичилган шарбатлар яхшилик ва дин тозалигига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда уруглар, уруг экмок курса нима булади

УРУҒЛАР (ТУХМҲО) Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги уруғлар, агар нордон, аччиқ ва нохуш бўлса, буларнинг ҳаммаси ғам ва андишага далолат қилади. Бироқ таъми ширин ва ёқимли бўлса, озгина фойдага далилдир....

Тушда шароб курса нима булади

ШАРОБ (НАБИЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шароб жанг ва хусумат орқали қўлга кирадиган ҳаром молдир. Тушида шаробга ғарқ бўлганини кўрса, катта фитнага дучор бўлишига далилдир. Тушида ўз уйида шаробнинг кўп эканини кўрса, унинг микдорича...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх