Тушда тегирмон курса нима булади

ТEГИРМОН (ОСЁБ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида тегирмонга ғалла олиб борганини ва ун қилаётганини кўрса, тегирмончидан хайру манфаат кўришига далилдир. Тегирмон тошининг синганини ва ишдан чиққанини кўрса, тегирмончининг халок бўлишига далолат қилади. Агар тегирмон тошининг ёрилганини ёки унда нуқсон пайдо бўлганини кўрса, тегирмон эгасида сустлик ва нуқсон пайдо бўлишига далолат қилади. Тегирмон тошининг ўғирланганлигини кўрса, тегирмон соҳибига фойда ҳамда зарар юзланади.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тегирмон жанг ва душманликдир. Бирор киши ўзини тегирмонда кўрса, бирор кимса билан жанг ва душманлик қилади. Борди-ю тегирмон ўз мулки эканини билса, иш енгилроқ кўчади. Агар тегирмонда ғалласи бўлмасада, бироқ тегирмоннинг қандай айланаётганини тамоша қилаётган бўлса, сафарга чиқишига далил бўлади. Тегирмон тошининг мисдан, қўрғошиндан ёки пўлатдан эканини кўрса, жанг ва урушга далилдир. Тегирмон тошининг шишадан эканини кўрса, аёллар билан хусуматлашишига далилдир. Агар тегирмонда ғалла ўрнига пўлат ёки тошни ун қилаётганлигини кўрса, бирор киши билан қаттиқ жанг ёки жанжал қилишига далил бўлади. Агар тегирмонни қўли билан айлантираётганини кўрса, кўнгли қаттиқ шерикка эга бўлиши ва ўша шерик туфайли ишлари ёмон бўлишига далил бўлади.

Имоми Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги тегирмон беш нарсани билдиради: подшоҳни; раисни; бойни; ботир одамни; подшоҳнинг хонсолорини.
Тегирмон жойлашган ер улуғ раисга далолат қилади. Агар тегирмонни бузаётганлигини кўрса, тегирмонга мансуб бўлган бирор нарса хароб бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх