Тушда садака бериш курса нима булади

САДАҚА БEРИШ (САДАҚА ДОДАН) Тушдаги садақанинг таъбири ҳақида таъбирчилар орасида ихтилоф мавжуд. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда бир олимнинг садақа бераётганини кўрилса, унинг илмидан одамларга фойда етишига далилдир. Агар подшоҳ садақа бераётганини кўрса, фойдаси кўп бўлишига далилдир. Агар касб эгаси садақа берганини кўрса, шогирдларига касб ўргатишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги садақа омонлик, машаққат ва қийинчиликларда қутилишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар қарздор одам тушида садақа берганини кўрса, қарзидан қутилишига далилдир. Агар қул тушда садақа бераётганини кўрса, озод бўлишига далилдир.

Агар қамоқдаги маҳбус садақа берагинини кўрса, қамокдан озод бўлишига далилдир. Агар ғайридин садақа берганини кўрса, мусулмон бўлишига далилдир. Умуман, тушдаги садақа икки оламнинг саодатига далил бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх