Тушда ойна курса нима булади

ОЙНА (ОЙНА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ойна тушда иззат ва мартаба бўлади. Тушида ойна кўрса ё биров унга ойна берса, ойнанинг катта-кичиклик миқдорича қадру қиммат, мартаба ва неъмат топади. Бировга ойна бераётганини кўрса, ўз молу матосини биров олдига қўяди. Кумуш ойнага қараётганини кўрса, ҳурмат ва иззатига нуқсон етади, чунки таъбирчилар кумуш ойнани макруҳ деб ҳисоблайдилар.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, киши пўлат ойнага қараётганини кўрса, хотини ҳомиладор бўлса, ҳамма томонлама отасига ўхшаган ўғил туғилишига далилдир. Агар аёл пўлат ойнага қараётган бўлса, ўзи ҳомиладор бўлса ҳамма томонлама ўзига ўхшаган қиз туғилишига далилдир. Борди-ю, аёл ҳомиладор бўлмаса, эри уни талоқ қилиб, бошқага уйланади, аёл эса бошқа эрга тегади. Ўғил бола ойнага қараётганини кўрса, унинг учун ука туғилади, агар қиз бола қараса, сингил туғилади. Агар подшоҳ ёки аъёнлардан бири қараса, ишдан ажралади ва ҳукмронлик қўлдан кетади, бошқа одам унинг ўрнига ўтиради.

Хазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, тушда ойна кўриш олти нарсага далилдир: хотинга; ўғилга; иззат ва фармонбардорликка; ёру дўстларга; ҳамкорга; аён ишга.

Яна унинг айтишича, мусофир киши тушида ойна кўрса, иззат ва улуғлик топади. Қиз ойна кўрса, эрга тегади, эрига азиз ва қадрли бўлади. Нотаниш киши ойна берса ва у ойнага боқса, ғойибдаги дўстини кўриш билан шод бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бог курса нима булади

БОҒ КЎРИШ (БОҒ ДИДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги боғ хотин бўлади. Боққа сув бераётганини кўрса, хотини билан яқинлик қилади. Боққа сув бераётганини, бироқ нам бўлмаётганини кўрса, хотини унинг яқинлик қилишини хоҳлаётган бўлади. Боққа...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх