Тушда бодом курса нима булади

БОДОМ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, бодом тушда неъмат ва ризқ бўлади, бироқ хусумат билан қўлга киради. Агар бодом йиғиб олганини кўрса, бодом микдорига қараб, унга неъмат ва ризқ етади, аммо қийинлик билан етади. Таъбирчиларнинг айтишларича, бодомнинг таъбири бу илм ва қийинликдан қутултирадиган шифо бўлади, мағзини кўрса, яна яхшироқ бўлади.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, бодомни пўсти билан кўрса ёки биров унга берса, баҳил одамдан қийинлик билан бирор нарса олади. Аччиқ бодом мағзидан ёғ олаётганини кўрса, чиқарган ёғи миқдорича бахил одамдан фойда кўради.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушда бодом кўриш молу неъмат бўлади, аммо бодомни пўсти билан кўрса, молни бироз ранж ва заҳмат билан топади. Бодомни пўстсиз кўрса, молни осонлик билан қўлга киритади.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг марҳамат қилишича, тушда бодом кўрса, икки нарсага белгидир: биринчи — яширин мол ҳосил бўлишига; иккинчи — беморликдан шифо топишига.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда ёг курса нима булади

ЁҒ (РАВҒАН) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги ёғ молу неъматдир, баъзиларнинг айтишича, меросни билдиради. Тушида мол ёғини топса ва ундан еса, унинг миқдорича молу неъмат топишини ва одамлар орасида азиз бўлишига далилдир. Исириқ ёғи ҳам шу...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...



Фикр қўшиш

Наверх