Тушда куйдириб даволамок курса нима булади

КУЙДИРИБ ДАВОЛАМОҚ (ДОҒ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтишича, тушида куйдириб даволамоқ мол ва бойлик бўлади.
Тушида куйдириб даволаганларини кўрса, доғнинг микдорига мувофиқ Худойи таъоло йўлида мол сарфлашига ва охиратда азобдан эмин бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, куйдириб даволаган ердан қон ёки йиринг оқаётганини кўрса, подшоҳ ҳузурида муқим бўлишига далилдир, агар қон ҳам, йиринг ҳам йўқ бўлса, подшохдан ҳеч қандай манфаат кўрмаслигини билдиради.

Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида бировнинг танини куйдириб даволаганини кўрса, ёмон сўз эшитади ёки уни бирор нарсада муттаҳам қиладилар. Тушида бирор касалликка қарши белини куйдириб даволаганларини кўрса, дин ва дунёсининг яхшиланишига далолат қилади. Баъзиларнинг айтишича, подшоҳ ишларининг пойдеворидир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда куйдириб даволамоқ закотни манъ этиш ва подшоҳ иши билан машғул бўлишини билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: (Мазкур олтин-кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилиб, улар билан пешоналари, ёнлари, орқалари куйдирилган куни: Бу ўзларингиз учун сақлаган хазинангиздир. . . (Тавба сураси, 35-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх