Тушда китоб укиш курса нима булади

КИТОБ ЎҚИШ (КИТОБ ХОНДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида тафсир китобини ўқиганини кўрса, динда тақволи бўлишига ва тўхтаб қолган ишларининг юришиб кетишига далил бўлади. Агар тушида фиқҳга оид китоб ўқиганини кўрса, қилиниши мумкин бўлмаган ишлардан қайтишига далилдир. Агар ҳадис китобини ўқиганини кўрса, подшоҳ олдида фикри ўтадиган бўлишига далилдир. Агар усул китобини ўқиганини кўрса, фойда қийинлик билан ҳосил бўладиган ишга машғул бўлишига ва динда савоб бўладиган амални қилишига далилдир.


Агар қисса китобини ўқиганини кўрса, авлиё ва анбиёлар сўзига ҳарисманд бўлишига далилдир. Агар нужум китобини ўқиганини кўрса, бу жаҳон яхшилиги ҳосил бўлишига далилдир.

Агар наҳв ва одоб китобларини ўқиганини кўрса, бирор нарсани қидириш ва бирор нарсани таниш иштиёқида бўлишига далилдир. Агар шеърлар китобини ўқиганини ва шеърлар ғазал ва мадҳлардан иборат бўлса, одамлар маломат қиладиган бир иш билан машғул бўлишига далилдир. Агар шеър наът ва тавҳид ҳақида бўлса, яхши бўлишига далилдир. Агар таъбир (туш) китобини ўқиганини кўрса, бир улуғ одам сўзларидан миннатдор бўлиши ва ундан фойда топишига далилдир.

Агар тушида Ҳидоя китобини ўқиганини кўрса, одамлар доно деб аташларига боис бўладиган амалга машғул бўлишига далилдир, лекин дин учун фойдаси бўлмайди. Агар қозилик ҳукмлари ҳақидаги китобни ўқиганини кўрса, сафарга бориши ва ундан фойда топишига далилдир. Агар ҳисоб китобини ўқиганини кўрса, доимо ғамгин бўлишига далилдир. Агар латифа ва афсоналар ҳақидаги китобни ўқиганини кўрса, хунук бир ишни қилишига далилдир. Агар ҳажв ва нуқсон ҳақидаги китобни ўқиганини кўрса, одамларнинг нуқсонини қидириш ва одамлар орасида бадном бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...



Фикр қўшиш

Наверх