Тушда йуталмок курса нима булади

ЁъТАЛМОҚ (СЎРФИДАН) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги йўталиш беш нарсани билдиради: ҳўл йўталини; қуруқ йўтални; балғамни; қонли йўтални; сафроли йўтални.

Агар йўталганда балғам чиққанини кўрса, ўзига етган бало ва кулфатдан ёки йўқолган молидан бир одамга шикоят қилишига далилдир. Агар қуруқ йўтал бўлганини кўрса, амалга ошмайдиган ва беҳуда шикоят қилишига далилдир. Йўталганда сафро чиққанини кўрса, бадфеъл киши эканига, ҳар ким ундан шикоят қиладиган киши эканига далилдир. Агар бир улуғ одамнинг олдида йўталганини кўрса, ўз шикоятини амалдор одамга айтишига далилдир. Агар оҳиста йўталаётганини кўрса, динга ғамхўр бўлишига далилдир.


Кирмонийнинг айтишича, тушда йўталганини кўрса, кимдир ундан шикоят қилишига далилдир. Агар йўтал тутаётганини кўрса, бу нотавонликка далилдир.

Жобирнинг айтишича, агар йўтал томоғида қолганини, йўтала олмаётганини кўрса, унинг ҳалок бўлишига далилдир. Агар унда йўтал пайдо бўлганини, бу йўтал касал йўтали каби бўлиб, балғам ташлаётганини кўрса, ғам ва қайғудан жудо бўлишига далилдир. Агар унда ёшлар йўтали пайдо бўлганини кўрса, юқоридаги таъбирга эгадир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида йўталаётганини кўрса унга подшоҳдан ранж ва офат етишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда тозиёна курса нима булади

ТОЗИЁНА Дониёл (а.с.) айтадиларки, ҳар ким тушида чархлаб, силлиқланган тозиёнага эга эканини кўрса, ишлари унинг мақсади ва ниятига мувофиқ бўлмаслигини билдиради....

Тушда томок курса нима булади

ТОМОҚ (ГУЛУ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида томоғини соғу саломат ва ҳеч қандай оғриқсиз ҳолда кўрса, омонатни топишириши ва қарзидан қутилишини билдиради. Агар томоғида ранж ва иллат борлигини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Тушида томоғини...

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...



Фикр қўшиш

Наверх