Тушда жон курса нима булади

ЖОН Муҳаммад ибн Сирин айтадики, тушдаги жон фарзанд, мол ёки итоаткор аёлни билдиради. Агар жон танидан чиққанини кўрса, фарзанди, аёли ўлишига ёки молининг йўқ бўлишига ёхуд ҳалок бўлишига далилдир. Агар ўз жонини яхши бир эркак суратида кўрса, оиласида яхши фарзанд туғилиши ва аҳволи яхши бўлиши ёки олийжаноб ёхуд хуштабиат бир подшоҳнинг хизматини қилиши ва аҳволи соз бўлишига далилдир. Агар ўз жонини хунук бир одам суратида кўрса, юқоридаги айтганларимизнинг акси бўлади.


ҲИКОЯТ. Хабарда келишича, бир киши Аллоҳ Расулининг ҳузурига келиб: Ё Расулаллоҳ (с.а.в.), тушимда жоним танимдан чиққанини ва мени қучоғига олганини, сўнг осмонга чиқиб кетганини кўрдим, — деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Васият қилки, жонинг ўз маконига кетибди, — дедилар. Ўша куни у дунёдан ўтди.

Кирмоний (р.а.) айтадики, агар ҳар ким ўз жонини ўз кафтида турганини кўрса, бир хатарли ишга кўл уриши ва бу ишда унинг жонига хавф бўлишига далилдир. Агар жон унинг кафтидан осмонга учиб кетганини кўрса, тез орада ўлишига далилдир.

Агар жонининг ранги сариқ эканини кўрса, оғир касалликдан ўлишини билдиради. Агар жонининг қизил ёки оқ рангда эканини кўрса, оқибати яхши бўлиши ва ғамдан қутулишига далилдир. Агар жонининг қора рангда эканини кўрса, Хақ таъоло азобига дучор бўлишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, мурда жон бераётганини, яқинлари унга йиғи-зори қилаётганини кўрса, ўша мурданинг аҳли оиласига ғаму андуҳ етишига далилдир. Агар яқинлари унга оҳиста йиғлаётганларини кўрса, жони азобда бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх