Тушда бугдой курса нима булади

БУҒДОЙ (ГАНДУМ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги буғдой одамларга қийинчилик билан етадиган ҳалол молдир.
Тушида буғдой еганини кўрса, солиҳ ва диндор бўлишига далилдир. Агар буғдойнинг пиширилганини еса, ғамгин бўлишига далилдир. Тушида оғзидан то қорнигача қуритилган буғдой билан тўла эканини кўрса, умри охирига етганини билдиради.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида буғдой бошоқларини еганини кўрса, ўша диёрда қаттиқ очарчилик бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Шоҳ деди: Мен тушимда еттита озғин сигир еттита семиз сигирни еяётганини ва еттита яшил бошоқ билан бирга бошқа (еттита) қуриган бошоқларни кўрдим. . . (Юсуф сураси, 43-оят). Тушида буғдой сепаётганини кўрса, Х,ақ субҳонаҳу ва таъоло ўша диёрда ғалла нархини арзон қилишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги буғдой уч нарсани билдиради: ҳокимликдан тушишни; кўмак ва ғарибликни.
Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида қиздирилган буғдой еганини кўрса, ҳеч қандай фойда топмаслигига далилдир. Тушида буғдойни ўз вақтида ўриб олаётганини кўрса, кўп молни қийинчилик билан қўлга киритишига далилдир. Тушдаги буғдойфуруш дунёни диндан устун қўювчи кишидир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бошок курса нима булади

БОШОҚ (ХУША) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда қуримаган янги бошоқ фарзанд ҳамда молнинг кўпайиши ва баракатидир. Қуриган бошоқ умри узоқ фарзандни билдиради, бироқ ўша йили қаҳатчилик ва очарчилик бўлади. Хурмо ва узум бошоғи (боши) яхшироқдир,...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх