БУРУН (БИНИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги бурун туш кўрувчининг обрў-эътиборига далилдир, бурунда кўрилган камлик ёки ортиқчалик кўрувчининг қадру эътиборига далилдир. Агар бурунининг қисқариб қолганини кўрса, обрўэътиборига етадиган нуқсонга далилдир. Агар бурнининг ўз жойидан тушиб кетганини кўрса, обрў-эътибордан тушишини билдиради. Агар бурун тешикларининг кенгайиб қолганини кўрса, маишати соз бўлишини билдиради, агар торайиб қолганини кўрса, маишати тор бўлишини билдиради.
Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, бурнидан миясининг оқиб чиқаётганини кўрса, бир улуғ кишидан манфаат топишини билдиради. Агар бурнидан бирор жониворнинг чиққанини кўрса, масалан, қурт, пашша ва шунга ўхшашларни, фарзанд туғилишига далилдир. Агар бурун учи бекилганини, чунончи, нафас ололмаётганини кўрса, ишлари юришмай қолишига далил бўлади. Агар бурнидан гапираётган бўлса, давлати қўлдан кетишига далил бўлади. Агар бурун учи терисининг тушиб кетганини кўрса, унга зиён етишини билдиради.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда бурун суви курса нима буладиБУРУН СУВИ (ОБИ БИЙНИ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, бурун суви фарзандга далил бўлади. Бурнидан сув келаётганини кўрса, фарзанд бўлишига далилдир. Бурнидан цирка оқаётганини кўрса ҳам юқоридагига далилдир....
Тушда олат курса нима буладиИбн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда пашша курса нима буладиПАШША — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пашша заиф, хор, нокас кишидир, озгина иш қилади, у ҳам бўлса арзимасдир. Агар пашша билан олишаётганини кўрса, бир заиф одам билан жанжаллашишини билдиради. Агар томоғига пашша кириб кетганини кўрса,...
Тушда тозиёна курса нима буладиТОЗИЁНА Дониёл (а.с.) айтадиларки, ҳар ким тушида чархлаб, силлиқланган тозиёнага эга эканини кўрса, ишлари унинг мақсади ва ниятига мувофиқ бўлмаслигини билдиради....