Қалин қор тушди

Қалин қор тушди

Қорайган боғларга қалин қор тушди,
Ёдимиз ёдига тағин ёр тушди.

Дилга — аҳли тараб кўнгилларидан
Қувғин айламишлар — жамъи зор тушди.

Булбуллар тиндилар — ошиқликми шу?
Ором йўқ — ишқимиз бетакрор тушди.

Бори ишқ заҳрини бизга бер, фалак,
Кўнглимиз кўтара харидор тушди.

Нигоҳимиз наққош йўлга термулиб,
Дарчангизга боқинг — навбаҳор тушди.

Лайлидан сўйламанг, афсонами ишқ?
Девона бахшимиз — бизга ор тушди.

Ялдо тунларида сўйладик достон,
Ғулувмас, ҳолимиз росту бор тушди:

Оҳ урдик, уммонлар учди фалакка —
Йўқ эса, боғларга қайдин қор тушди?



Ўҳшаш маълумотлар

Юртим, адо бўлмас

Юртим, адо бўлмас армонларинг бор, Тошларни йиғлатган достонларинг бор. Ўтмишингни ўйлаб йиғлайди жоним, Кўксинг тўла шаҳид ўғлонларинг бор....

Йўқотилган бойлик - Турон йўлбарси

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида йўлбарсларни ҳимоя қилиш ишлари бошланган эди. Афсуски, жуда кеч....

Тушда бог курса нима булади

БОҒ КЎРИШ (БОҒ ДИДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги боғ хотин бўлади. Боққа сув бераётганини кўрса, хотини билан яқинлик қилади. Боққа сув бераётганини, бироқ нам бўлмаётганини кўрса, хотини унинг яқинлик қилишини хоҳлаётган бўлади. Боққа...

Тушда тогора курса нима булади

ТАҒОРА (ТАҒОР) Тушдаги тағора меҳрибон ва солиҳа аёл бўлиб, уйларни тартибга келтирувчи, одамларга тўғри йўлни кўрсатувчи, ёмон ва ярамас ишлардан тавба қилувчи ғамгусор аёлдир....

Тушда тиш курса нима булади

ТИШ (ДАНДОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги тишлар аҳли хонадонга далолат қилади. Тепадаги тишлар эркакларга, пастдагилар эса аёлларга далил. Тепадаги тишларнинг олд томонидагилари фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар ёки ота-онага, уларнинг...



Фикр қўшиш

Наверх