КЎКРАКДАН СУТ КЕЛИШИ

КЎКРАКДАН СУТ КЕЛИШИ

👩‍⚕ Аввало, шифокор-гинеколог кўригига боришингиз керак. Бундай ҳолат қизларда ҳам учраб туради. 
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврдан бошқа пайтда  кўкракдан сут келиши тиббиётда галакторея  (galaktos — сут, rhoia — оқиш, деган маънога эга) деб номланади. 

☝️ Бу ҳолатнинг бир қанча сабаблари бор: 
➖организмда кечаётган сурункали касалликлар; 
➖ жинсий аъзолардаги шамоллаш; 
➖ ҳайзнинг вақтида келмаслиги;
➖ тухумдонлар яллиғланиши,
➖ бош мияда жойлашган гипофиз безидаги ўзгаришлар;
➖ эндокрин касалликлар (айниқса, буқоқ). 

🩺 Текширув зарур
Агар кўкракдаги суюқлик йиринг аралаш, сарғиш ёки яшилсимон бўлмаса, хавотирланарли жойи йўқ. Аммо шифокорга учраб, пролактин (сут ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган) гормони миқдорини текширтириш керак.  
Сут келиши буқоқ ёки жинсий аъзолардаги яллиғланиш, гипофиздаги ўзгаришлар сабабли рўй берган бўлса, шифокор гормонал воситалар буюради. 
Ўз вақтида олинган тиббий муолажалар тез вақтда самарасини кўрсатади. 



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Нима учун бўғинлар оғрияпти ва бу билан нима қилиш керак

Сиз жуда кўп югураётган ёки полингизни тез-тез артаётган бўлишингиз мумкин....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....



Фикр қўшиш

Наверх