БАЧАДОНДАН ТАШҚАРИ ҲОМИЛА: САБАБИ НИМАДА?

БАЧАДОНДАН ТАШҚАРИ ҲОМИЛА: САБАБИ НИМАДА?

Бачадон ташқарисидаги ҳомиладорликнинг келиб чиқиш сабаблари талайгина. Бу кўп ҳолларда яллиғланиш туфайли бачадон найчалари ўтказувчанлиги бузилиши ортидан юз беради.

   Кичик тос аъзоларида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан ке­йин ҳосил бўлган спайклар, бачадон найчаларининг туғма нуқсони, баъзи контрацепциялар (ҳомиладорликдан сақланиш воситаси)дан нотўғри фойдаланиш ҳам шундай кўнгилсизликларга олиб келади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳомила бир марта бачадон ташқарисида бўлган бўлса, бу ҳолатнинг қайталаниш эҳтимоли 25 фоиз ошади. Аммо бачадон ташқарисидаги ҳомиладорлик жуда кам кузатилади. У аёл саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли бўлгани боис ўз вақтида аниқланиши жуда муҳим.

  УНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАЙМИЗ?

Ҳомиладорликнинг илк икки ҳафтасида, одатда, ҳеч қандай аломатлар кузатилмайди. 3-4 ҳафтасида эса аёлни ҳомиладорликка хос белгилар безовта қилади: кўнгил айниши, кўкраклар таъсирчанлиги ортиши, ҳайз кўрмаслик ва ҳ.к. Агар бу аломатларга қориннинг пастки соҳасидаги кучли ёки симиллаган оғриқ, ҳайзга ўхшамаган қонли ажралмалар келиши ҳам қўшилса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН...

   Авваламбор, бачадон ортиқлари яллиғланишининг олдини олиш лозим. Бунинг учун зах жойлар ва совуқ ўтишидан сақланиш керак. Об-ҳавога мос кийиниш, совуқ ҳовузларда чўмилмаслик, синтетик матоли ички кийимларни узоқ вақт киймаслик тавсия этилади.

   Ҳомилани олдириш ҳам яллиғланиш жараёнига сабаб бўлиши мумкин.

1-2 ойда бир гинеколог кўригидан ўтинг. Унутманг, аёллар касалликлари кўпинча аломатсиз кечади. Шифокор кўриги эса ҳар қандай касалликни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.

    Агар сизда кечаётган ҳар бир ўзгаришга, айниқса, симилловчи оғриқларга эътиборли бўлиб, тавсияларимизга амал қилсангиз, бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик каби нохуш ҳолатлар сизга хавф солмайди.



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Қандай қилиб бепул тиббий кўрикдан ўтиш керак ва нима учун ҳамма буни қилиши керак

Биз қандай қилиб саратон касаллиги учун тестдан ўтишни ва бунга ўз маблағимизни сарфламасликни - Соғлиқни сақлаш миллий лойиҳаси билан биргаликда аниқлаймиз....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх