Синфдошларни соғиниб

Синфдошларни соғиниб

Узоқ ўлкаларнинг бир чеккасида 
Кўзимда милтирар соғинч ёшлари.
Эски хотиралар исканжасида, 
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка,
Тизилиб турардик тонглари сафга,
Сочилиб кетганмиз ҳамма тарафга, 
Қачон кўришамиз, синфдошларим.

Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб,
Танаффусда кулги гаплар улашиб,
Парталар устида юрган курашиб,
Ажралмас дўстларим, синфдошларим.

Йиллар ўтган сайин ошаркан қадр, 
Бу онлар қайтариб бўлмас туфҳадир,
Ғала-қовур синф эсингиздадир,
Шўхлигим қумсадим, синфдошларим.

Эслаб ўтирибман, эгиб бошларим,
Билмам нега сизсиз кечар тушларим,
Шу кеча дардларим айтмай бировга,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Синфдошларга юбориб қўямиз!



Ўҳшаш маълумотлар

Номаълум аскарга мактуб

Муштипар онангни, бошлари сарак, Қалбини тиғлайди соғинч туғёни, Кўп йил бўлди ахир сендан йўқ дарак, Қачон уйга қайтасан ўзбек ўғлони....

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда куйлак курса нима булади

КУЙЛАК (ПИРОҲАН) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги оқ кўйлак дин бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, кўйлак — аёл бўлади, яна касбу маишатдаги аҳволни билдиради. Агар янги ва кенг кўйлак кийганини кўрса ишларининг яхши бўлишини ва аҳволининг...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх