ҚИЗАЛОҚ ҚУЛОҒИ ҚАЧОН ТЕШИЛАДИ?

ҚИЗАЛОҚ ҚУЛОҒИ ҚАЧОН ТЕШИЛАДИ?

«Қизалоғим яқинда 1,5 ёшга тўлади. Бувиларимиз айни баҳор палласида қиз боланинг қулоғини тешиб, зирак тақиш яхши одат эканини айтишади. Қўшнимиз поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлайди. Уни чақириб, қизимнинг қулоғини тештирсам бўладими?» 

     — Қулоқ тешиш учун маълум бир ёш белгиланмаган. Кимлардир қизалоқлар 6 ой бўлганда, кимлардир 1,5 ёшга тўлганда ҳам қулоқ тештириш мумкин, деб ўйлашади. Бироқ бу фикр барча қизалоқларга бирдай тааллуқли, дегани эмас. Чунки ҳар бир бола ўзига яраша мураккаб механизм.

     Айни кунда коронавирус инфекцияси сабаб ҳаммага уйда қолиш тавсия қилиняпти. Бунинг устига ҳаво ҳам бироз салқин бўлгани учун қулоқ тештиришни сал кейинроққа ёки эрта кузга қолдирган маъқул. Қулоқни ёғингарчиликлар бўлмаган пайт, илиқ-иссиқ кунларда тештиришни тавсия қиламан. Ҳозирги об-ҳавода боланинг қулоғини стерилланмаган нина билан тешиб, совуқ ҳавода инфекция тушириш ёки газак олдириб қўйиш ҳеч гап эмас. 

     Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам қулоқ тештириш мақбул эмас. Негаки иссиқ об-ҳавода қулоқнинг битиши қийин кечиши мумкин. Озгина фурсатдан сўнг бу кунлар ҳам ортда қолади. Ўшанда қизалоғингизнинг қулоғини истаган биронта тиббиёт масканида стерилланган ниналарда ёки бошқа безиён усулларда тештирсангиз бўлади. 

     Дарвоқе, бу амалиётдан сўнг қулоқларни парваришлаш зарурлигини унутманг. Яъни қулоқ тешилгандан сўнг болани 2-3 кун чўмилтирмаслик, ҳар куни тешик атрофини фурацилин эритмаси билан артиш ва зиракни 3-4 маҳал қимирлатиб туриш талаб этилади.



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Нима учун болага фаол ота керак ва қандай қилиб ота бўлиш керак

Фақат оилани боқишнинг ўзи этарли эмас....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх