Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби

Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби

  Бу ўринда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари давомида тановул этган таомларнинг турлари ва таркиби мутавотир ва саҳиҳ ҳадислар орқали кўриб чиқилади:

1. Хурмо.🥭🥭🥭

   Мазкур мева тури Муҳаммад алайҳиссалом истеъмол қиладиган озуқалар ичида энг машҳуридир. Бу борада кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Бу ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссалом бошқа меваларга қараганда хурмони кўпроқ яхши кўриб истеъмол қилганлари аён бўлади.

   Оиша розияллоҳу анҳу деди: "Ойдан ойга қараб турардик, Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларида қозон осилмасди, емагимиз фақат хурмо билан сут бўларди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнниг ансорий қўшнилари баъзан бизга ичишимиз учун сут келтириб беришарди. Биз шуни ичардик”.

(Бухорий ривояти).

   “Саҳиҳайн” китобида Саъд ибн Абу Ваққосдан келтирилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

   “Кимки эрталаб учта ажва хурмосидан тановул қилса, унга ўша кун заҳар ҳам, сеҳр ҳам таъсир қилмайди”.

   Хурмо ҳомиладор ва эндигина кўзи ёриган аёллар учун аъло даражадаги сифатли овқатдир. Бу кенг эътироф этилган илмий ҳақиқатдир. Хурмо барча мевалар ичида энг юқори қанд миқдорига (60-65%)эга мевалардан бири ҳисобланади. 

   Хурмонинг фойдалари: 

🔹 Хурмо А витаминга бой бўлиб, фосфор, темир, кальций ва қанд моддалари ҳамда В1 ва В2 витаминларига тўйинган мева сифатида қадрланади. 

🔸 Шуни билиш лозимки, бир килограмм хурмо меваси уч минг калория қувватга эга бўлиб, бу бир кишининг 24 соатлик қувватига тенгдир. Агар ўзаро солиштирилса, 1 кг хурмо 1 кг гўштнинг калориясига тенг ва балиқ гўштидан уч баробар кўп қувватга эга мева тури ҳисобланади. 

🔹 Айнан хурмода А витамини кўпроқлиги учун гўдак болаларнинг ўсиши ва суякларни мустахкам бўлишига ижобий таъсир кўрсатади, кўриш қувватини ошириб, кўз билан боғлиқ асаб тизими фаолиятини яхшилайди, қулоқнинг асаб тизимларини кучайтириб, қон томирларини юмшатади. 

🔸 Шунингдек, унда ичак яллиғланиши, қувватсизлик, заифлик ва язва касалликларига шифолик хусусияти мавжуд. 

🔹 Бундан ташқари, жигар касалликларига ҳам фойдаси бўлиб, лаб ёрилиши, тери қуриши каби касалликлар олдини олишда ёрдам беради. Шунингдек, унинг спорт билан шуғулланувчи ва ақлий меҳнат қилувчилар учун фойдаси катта. 

🔸 Хурмо бошқа мевалардан кўра фосфорга бойроқдир. Ҳар 100 грамм хурмода 40 грамм фосфор мавжуд. Бу эса суяк ва тишнинг бақувват бўлишига омил бўлади. 

🔹 Жинсий қувватни оширади. Унда магнезий борлиги учун саратон касаллигидан даволанишда асқoтади. 

(Давоми бор)

📚“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Диета ва спорт залисиз вазн йўқотишни бошлаш учун 10 та маслаҳат

Турмуш тарзингизни ўзгартиринг ва вазн йўқола бошлайди....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Инсон ҳақида 100 та қисқа ва қизиқарли фактлар

1. Тананинг қон билан таъминланмаган ягона қисми - бу кўзнинг шох пардаси. У кислородни бевосита ҳаводан олади....

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх