Ҳомиладорликда киндик оғриши: норма ёки патология

Ҳомиладорликда киндик оғриши: норма ёки патология

Ҳомиладорлик касаллик ҳисобланмаслигини ҳамма билади. Шунга қарамай ҳомиладорлик вақтида ҳар қандай аёл ўз танасининг  қайсидир соҳасида оғриқ ёки дискомфорт ҳолатларига шикоят қилади. Кўпинча оғриқ ва шунга ўхшаш ҳолатлар хавфсиз бўлади. Аммо, бу билан аёл киши ҳеч қандай чора кўрмаса ҳам бўлади деган фикрга келиш нотўғри албатта. Баъзида аёллар ҳомиладорликда киндик оғриши пайдо бўлишига шикоят қиладилар. Хўш, бу нимадан дарак беради?

Киндик
соҳасида оғриқ келиб чиқишининг сабаби турли туман, гоҳида бу ҳолат табиий
гоҳида эса патология сабабли бўлиши мумкин. Киндик соҳасида оғриқ келиб
чиқиши ҳомиладорлик вақтида бўладига нўзгаришлар ёки касаллик натижасида
ҳам келиб чиқади. Касаллик натижасида оғриқ келиб чиқадиган бўлса
қўшимча симптомлар ҳам юзага чиқади.

Ҳомиладорликда киндик оғриши сабаблари
Киндик соҳасдиа оғриқ келиб чиқишининг энг кўп учрайдиган сабаби ҳомиланинг ўсиши ва катталашишидир, бундай ҳолат ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кузатилади. Қорин териси ва мушаклар тортилади ва дискомфорт ҳолати келиб чиқади. Аммо, бу ҳолат хавфсиздир.
Ҳомиладорликда киндикда оғриқ келиб чиқишининг яна бир сабаби – киндик бойлами толаларининг тортилиши ҳамда қорин мушакларининг кучсиз ривожланганлигидир. Ҳомиладорликнинг сўнги муддатларида киндикнинг тери юзасидан бироз ташқарига бўртиб туриши келиб чиқади. Бунинг сабабу ҳомиалдор аёл бачадон ўлчамининг катталашишидир. Бу ҳам мутлақо хавфсиз ҳолат ҳисобланади ва бола дунёга келганидан сўнг ўз ўзидан она қорни териси аввалги ҳолатига қайтади.

Киндик соҳасида ҳомиладорлик вақтида оғриқлар ҳар доим ҳам хавфсиз ҳисобланмайди. Баъзида айрим касалликлар натижасида оғриқ юзага келиши мумкин, улар қуйидагилар:
Ичак инфекциялари;
Киндик чурраси;
Аппендицит;
Ошқозон, ошқозон ости бези ёки жигардаги касалликлар;
Систит ва бошқа сийдик йўллари касалликлари;
Гинекологик муаммолар.
Киндик соҳасида қаттиқлашган ҳосила пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич қотиши, қорин дам бўлиши ва шу соҳасда пульсация сезилиши киндик чуррасида кузатиладиган белгиларга киради. Буни аниқлаш осон: шу соҳа қўл билан ушлаб кўрилса жуда кучли оғриқ келиб чиқади.
Киндикдаги сиқувчи оғриқлар, ич кетиш, кўнгил айниши, қайт қилиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгиларнинг юзага чиқиши ичак инфекцияларида кузатилади. Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур. Акс ҳолда ич кетиши натиажсида ичаклар ва бачадон девори мушакалари қўзғалади ва ҳомила тушиш эҳтимоли ортиши ёки муддатидан аввал туғруқ рўй бериши мумкин.
Ўткир аппендицит ҳомиладорлик вақтида жуда кам ҳолатларда қайд этилади. Шундай бўлса ҳам ушбу патологик вазиятни эсдан чиқармаслик керак. Киндик соҳасида оғриқ бўлиши, оғриқнинг ўнг томонда бошланиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш – булар аппендицитга хос бўлган классик белгилардир. Ҳомиладорлик вақтида симптомлар одатдагидек кечмаслиги мумкин. Шу сабабли киндик соҳасида пайдо бўладиган оғриқ ҳақида шифокорга айтиш зарур.
Ўқинг: Аппендицит – кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши
Киндикдан
юқорироқда оғриқ пайдо бўлиши гастродуоденит, ошқозон ости безидаги
муаммолар сабабли келиб чиқиши мумкин. Сурункали касалликлар ҳомиладорлик
вақтида хуруж қилишга мойил бўлади, чунки ошқозон ичак тизими функциясида
ўзгаришлар рўй беради.
Киндикдан пастроқда оғриқ пайдо бўлиши, пешоб ажралишининг кўпайиши, пешоб ажратаётган вақтда ачишиш ҳисси – систит ва бошқа урологик касалликлардан дарак беради.
Киндик
соҳасида оғриқ, белда кучли оғриқ ва қориннинг пастки соҳасида пайдо
бўладиган оғриқлар, бачадон тонусининг ошиши ҳомила тушишидан дарак
беради. Бундай ҳолатда зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат этиш лозим.
Киндик оғриқларининг ўзига хослиги
Киндик соҳасида оғриқ ва дискомфорт ҳисси ҳомиладорликнинг ҳар қандай даврида юзага келиши мумкин. Аммо, ҳомиладорликнинг муддатига қараб оғриқ келиб чиқишининг ўзига хослиги мавжуд.
Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида киндик соҳасида оғриқ бўлиши
Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида киндик соҳасида оғриқ борми? Агар оғриқ симилловчи, кучсиз, вақти-вақти билан пайдо бўлувчи, доимий эмас ва кучли дискомфорт ҳиссини чақирмаса – бунга сабаб ичқотиши ва ичакларда газ тўпланишидир ва бу ҳолат ҳомиладорликнинг ушбу муддатига хос.
Ҳомиладорликнинг
биринчи уч ойлигида оғриққа сабаб бўлувчи патологик ҳолатлар:
Чурранинг сиқилиши;
Аппендицит;
Ичак инфекциялари;
Ошқозон-ичак тизими касалликлари ҳуружи;
Жинсий ва сийдик ажратиш тизими аъзолари касалликлари.
Бундай
ҳолатларда оғриқ кучли ва доимий бўлади, касалликларга мос равишда
қўшимча белгилар ҳам юзага чиқади.
Ҳомиладорликнинг кечки муддатларида киндик соҳасида оғриқ бўлиши
Ҳомиланинг катталашиши натижасида ҳомиладор аёл қорин соҳаси териси ва мушаклари тортилади. Шу сабабли кўпчилик ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг кеч муддатларида киндик соҳасида оғриқ ҳисси келиб чиқади.
Ҳомиладор аёлларнинг сўзига кўра оғриқ киндик соҳасида ичкаридан пайдо бўлади ва игна билан санчилгандаги ҳисни уйғотади. Бу каби ҳолатлар қорин мушаклари кучсиз ривожланган аёлларда яққол намоён бўлади, илк маротаба ҳомиладор бўлган аёлларда оғриқ кучлироқ юзага чиқади.
Ҳомиладорликда киндик оғриши қачон норма?
Шифокорлар
ҳомиладорликнинг эрта муддатларида киндик соҳасида келиб чиқадиган оғриқларни
нормал ҳолат деб ҳисобламайдилар. Нормал ҳолат деб ҳомиладорликнинг иккинчи
учойлигидан айтиш мумкин. Шу сабабли биринчи учойликда пайдо бўладиган
оғриқлар шифокорга мурожаат этиш учун асос бўла олади.
Ҳомиладорликнинг
таҳминан 20-ҳафтасидан бошлаб киндик соҳасида оғриқ кўпгина ҳомиладорларда
юзага келади. Агар аёл умумий аҳволида ўзгаришлар кузатиламаса бундай
вазиятда хавотирланишга ҳожат йўқ.
Шифокорга қачон мурожаат этиш лозим?
Шифокорлар
зудлик билан мурожаат этиш керак бўладиган ҳолатлар қуйидагилар:
Киндик соҳасидаги оғриқ ичкаридан пайдо бўлса ва бунга қўшимча равишда қориннинг ўнг соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлса;
Ҳаракатланган вақтда оғриқ кучайса;
Юрак уриши тезлашса ва тана ҳарорати кўтарилса;
Бош айланиши ва ҳушдан кетиш ҳолати кузатилса;
Бошда кучли оғриқ пайдо бўлса, кўз олди қоралашса, умумий ҳолсизлик кузатилса;
Кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши каби белгилар намоён бўлса;
Қиндан турли хил ажралмалар келиши кўпайса.
Бундай вазиятда нима қилиш керак?
Шифокор
маслаҳатларисиз даво чораларини қўллаш мумкин эмас. Шу сабабли ҳомиладорлик
вақтида киндик соҳасида оғриқ келиб чиқса шифокор назоратига қадар
тинчланиб олиш зарур, ҳеч қачон оғриқ пайдо бўлган соҳани иситманг.
Оғриқ қолдирувчи препаратлар, ич юмшатувчи дорилар қабул қилиш ва ҳуқна
(клизма) қилиш мумкин эмас. Ўзингизда бўлаётган ўзгаришларга эътибор беринг
ва улар ҳақида шифокорга батафсил айтиб беринг.
Агар оғриқ жиддий касаллик сабабли келиб чиқмаса, ҳолатни бартараф этиш учун ҳомиладорлар учун махсус машқлар, ҳомиладор учун бандаж тақиб юриш тавсия этилади. Бундан ташқари ёнбош билан ётган ҳолда ухлаш, сузиш, тоза ҳавода сайр қилиш ҳам оғриқ ҳиссини камайишига сабаб бўлади.
Ҳомиладорликда киндик оғриши профилактикаси
Ҳомиладорлик
муддати узайиб боргач киндик чурралари ҳосил бўлиш эҳтимоли ошади. Шу
сабабли ҳомиладорлар учун махсус бандаж тақиб юришни ҳомиладорликнинг эрта
муддатлариданоқ бошлаш керак. Бандаж нафақат киндик соҳасидаги оғриқлар
пайдо бўлишини олдини олади, бундан ташқари бел соҳасидаги оғриқлар келиб
чиқмаслигини таъминлайди ва ҳомила тушиш эҳтимолини камайтиради.
Ҳомиладорликни режалаштириш – энг яхши профилактикалардан бири ҳисобланади. Яъни режа асосида ҳомиладорликни амалга ошириш, аёлнинг тўлиқ текширувлардан ўтиши ва мавжуд бўлган касалликларни даволаш, шундан сўнг эса ҳомиладорликни амалга оширишга имкон яратади.
Агар киндик соҳасида оғриқ пайдо бўлса, аммо ҳомиладор аёл умумий аҳволи ўзгармаса хавотирга ўрин йўқ. Шунчаки тўғри овқатланиш, ҳомиладорлар учун махсус гимнастикалар бажариш ва тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиши вазиятни бартараф этишга ёрдам эбради.
Агар оғриқ ҳисси билан биргаликда қўшимча белгилар ҳам юзага чиқса, аёл умумий аҳволи ёмонлашса зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.
Ўз вақтида
шифокорга мурожаат этиш ва ўз вақтида патологик ҳолатни бартараф этиш
ҳомила ва она ҳаётига жиддий хавф туғилиш эҳтимолини камайтиради.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорликда бош оғриши – сабаблари ва даволаш йўллари

Ҳомиладорликда бош оғриши (сефалгия) билан 40 % га яқин бўлажак оналар дуч келишади. Сефалгия белгилари ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида бошланиши табиий ҳолат, лекин ҳомиладорликнинг кейинги босқичларида бош оғриғи тез-тез такрорланиб туриши...

Ҳомиладорликда қон кетиши сабаблари ва даволаш сирлари

Ҳомиладорликда қон кетиши – ҳомиладор аёл организмида ҳомиладорлик муддатидан қатъий назар рўй бериши мумкин бўлган патологик ҳолат. Табиий аборт, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, резус омил тўғри келмаслиги ва бошқа ҳолатларда юзага чиқади. Бу...

Ҳомиладорликда ошқозон оғриши сабаблари, даволаш ва олдини олиш сирлари

Ҳар бир аёл киши ҳомиладорлик вақтида ошқозон оғришини бошидан кечирган. Бу каби нохуш ҳолат ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳам кеч муддатларида ҳам кузатилиши мумкин. Ҳомиладорликда қориннинг ҳар қандай соҳасида кузатиладиган кучсиз ва қисқа...

Эндометриоз сабаблари ва даволаш сирлари

Аёл репродуктив тизими мураккаб тузилган, бу тизимнинг нормал ишлаш қобилиятини бузиш осон, аммо уни қайта тиклаш жуда қийин. Ҳозирги кунда аёллар энг кўп учрайдиган касалликлардан бири эндометриоздир....

Болаларда анемия ёки камқонлик сабаблари ва даволаш сирлари усуллари

Камқонлик – қонда гемоглобин миқдорининг нормадан паст бўлиши, энг кўп тарқалган патологиялардан бири. Кўпгина ёш оналар бу патология ҳақида яхши билишади, чунки уларнинг ҳар иккидан бири ушбу ҳолат билан ҳомиладорлик вақтида дуч келишган. Болаларда...



Фикр қўшиш

Наверх