7 МЎЪЖИЗА: Бобил осма боғлари ҳақида нималарни билишингиз керак

7 МЎЪЖИЗА: Бобил осма боғлари ҳақида нималарни билишингиз керак

Қирол Небучаднеззар II томонидан er.av . тахминан 600 йилда барпо этилган. Бобил осма боғлари тоққа айвон усулида қурилган.

Қадимги тарихчиларнинг хабар беришича, ўша пайтларда Бобил буюк давлат бўлиб, ўзининг деворлари, сарой, қаср ва даҳмалари билан машҳур бўлган. Осма боғлар устун қилиб юқорига кўтарилган бирнеча айвонлардан ташкил топган. Уларнинг баландлиги 24 метрдан 90 метргача етган. Дарахтлар ва гуллар айвон устида ўсган ва улар Фурот дарёси суви билан суғорилган. Археологлар Фурот дарёси бўйларидан осма боғларга тегишли деб тахмин қилинаётган деворларни топишган.

Бу боғлар қадимги Шарқнинг энг катта ва бадавлат шаҳари— Бобилда (ҳозирги Ироқ давлати ҳудудида) бўлган. Самовий боғламинг яратилиши ривоятларда аёл подшо Семирамида (Шаммурамат) номи билан боғланади. Аслида эса улар подшо Навуходоносор фармойиши билан милоддан аввалги 6-асрда бунёд этилган. Подшо ўз сарой- ини баланд сунъий майдон устига қурган.

Майдонга қават-қават айвонлар орқали чиқилган. Ҳар бир қават айлана-қубба шаклида бажарилиб, уларни баланд тош устун тутиб турган. Айвонларнинг усти қамиш билан ёпилиб, устидан ғишт терилган, сўнг қўрғошин пластинкалар ётқизилган. Кейин юқорига жуда кўр миқдорда тупроқ чиқарилиб, бутун том бўйлаб қалин қилиб солинган. Ҳар бир қаватда дарахтлар ўтқазилиб, гўзал боғлар яратилган.

Бу боғларни суғориш учун сувни Фурот дарёсидан олганлар. Сувни тепага кўтариб берадиган, чарм идишлар ўрнатилган улкан чархпалакни юзлаб қуллар кеча-ю-кундуз айлантириб туришган. Бобилдаги самовий боғлар шу даражада гўзал эдики, уни етти иқлимда уўқ«боғи эрам» деб мадҳ этишар эди. Афсус, ҳозирги замон сайёҳлари бу боғларни кўра олмайдилар. Фурот дарёсининг даҳшатли сув тошқини уни вайронага айлантирди. Ҳозир у боғлар ўрнида минора ча айвонларнинг харобалари қолган, холос.



Ўҳшаш маълумотлар

Дунёнинг энг бой 20 кишиси - 2024. Форбес рейтинги

АҚШнинг Форбес журнали долларлик миллиардерларнинг 38-жаҳон рейтингини эълон қилди. Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Бернард Арно кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида етакчилик...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Дунёдаги энг баланд дарахтлар ҳақида қизиқарли маълумотлар

Дарахтлар табиатнинг ажралмас бўлаги, заминнинг нафас тизимидир. Ўртача бир дарахт ўртача бир оиланинг кислородга бўлган эҳтиёжини қоплайди. Демак битта дарахтни қулатиш бир оилани тоза ҳаводан маҳрум қилмоқ демакдир. Бугун эътиборингизга ҳавола...

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх