Тушда буржлар курса нима булади

БУРЖЛАР Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, Ҳамал, Қавс ва Асадни кўрса, подшоҳ лашкарига далил бўлади. Савр, Сунбула ва Жадий подшоҳнинг ўғлига далилдир. Жавзо, Мезон ва Далв қози ва подшоҳнинг соҳиби тадбирларига далилдир. Саратон, Ақраб ва Ҳут подшоҳнинг шаробдорига далилдир.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, кимки Ҳамални тушида кўрса, мўътабар бир киши билаш иш юзасидан учрашуви ва унинг ҳожатини раво қилишига далилдир. Агар Саврни тушида кўрса, жоҳил ва нодон одамга иши тушиши ва иши ҳожати раво бўлишига далилдир. Агар Жавзони кўрса, уста ва тили равон одамга иши тушиши ва ҳожати раво бўлишига далилдир. Агар Саратонни кўрса, беасл одамга иши тушиши ва ҳожати раво бўлиши, улуғлик ва иззат топишига далилдир. Агар Сунбулани кўрса, бевафо бир зироатчига иши тушиши ва муроди ҳосил бўлмаслигига далилдир. Агар Мезонни кўрса, қозига иши тушади ва берган ваъдасига вафо қилади. Агар Ақрабни кўрса, душман билан ёки бадкор бир бузуқ аёлга иши тушиши, заҳмат топиши ва ғамга тушишига далилдир. Агар Қавсни кўрса, бир ҳарбий кишига иши тушиши ва ҳожати раво бўлиши ва халқ уни дўст тутишини билдиради. Агар Ҳутни кўрса, бир ғариб, соддадил, андишали, меҳрибон ва камсухан кишига иши тушиши ва ҳожати раво бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх