8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни!

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни!

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси чорак асрдан сал кўпроқ муқаддам 1992-йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган.

Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эълон қилиб, демократик ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ижтимоий ўзгаришлар учун асос бўлди. Бу миллатлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, тарихий-маданий анъаналарни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Ушбу хужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.

Конституция Куни эркин ва кучли давлат рамзи, мамлакат тараққиёти ва ҳар бир инсоннинг ҳаёт сифатини ошириш пойдеворидир.

Сизга Фуқаро авиацияси агентлиги номидан чин дилдан, бағрикенглик, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва ватанимиз равнақи йўлида самарали меҳнат қилишингизни тилайман!



Ўҳшаш маълумотлар

ЭА асосчиси Трип Хокинс хақида нималарни билишингиз керак

ЭА ҳақида: "Бу биринчи бўлди!" Компания сон-саноқсиз ўйинлар, афсоналар ва янги жанрларнинг кашшофларини туғилишига ёрдам берди....

Yandex асосчилари ҳақида нималарни билишингиз керак

Яндех-ни ҳамма билади. Aммо унинг тарихи - муваффақиятининг сирини кам одам билади. Биз тушунтирамиз: қидирув тизими ғояси қандай туғилган; 2000-йилларнинг бошларида Яндех қандай қилиб Рамблерни ортда қолдирди; қандай қилиб Гоогле ҳали ҳам у билан...

Узум асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётган бир шароитда Узумнинг финтеч экотизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда – замонавий технологиялар, маҳаллий хусусиятларни чуқур англаш ва ўсиш стратегиясини уйғунлаштирган жадал...

Дунёнинг энг бой 20 кишиси - 2024. Форбес рейтинги

АҚШнинг Форбес журнали долларлик миллиардерларнинг 38-жаҳон рейтингини эълон қилди. Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Бернард Арно кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида етакчилик...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...



Фикр қўшиш

Наверх