Ҳасрат

Табиат ям-яшил. Гўзаллик ҳоким,
Олам бир ҳаловат таъмини тотмиш.
Уфқ сари чўзилган хаёллар тўкин,
Қуёшга қарайман. Титраниб ботмиш:


У кўриб келяпти ҳамма-ҳаммасин,
У билар қайдадир эримаган қор.
Мазлум кўнгилларга нотаниш фасл – 
Жумлаи оламга хуш келган баҳор.

Офтоб махлуқотнинг баридан сирлик,
Ёритмоқ учунмас туман, дарани,
Эрта тонгда чиқиб келади шўрлик
Қайта кўрмайин деб шу манзарани.

Кўради у яна, ёнар бағриқон
Бир чимдим тутолмас саратонлардан.
Кетайин демайди ёвуз қаҳратон
Тақвим ҳам киролмас хонадонлардан.

Юрак зириллайди. Силтанар зил-зил,
Кўзим таниб қолган беғуборларни.
Аллоҳ, Аллоҳ, Ўзинг нусрат улашгил,
Мен кўриб чарчадим бебаҳорларни...



Ўҳшаш маълумотлар

Узум асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётган бир шароитда Узумнинг финтеч экотизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда – замонавий технологиялар, маҳаллий хусусиятларни чуқур англаш ва ўсиш стратегиясини уйғунлаштирган жадал...

Седиментация ҳақида 31 та қизиқарли факт

Седиментация - бу Ер тарихи давомида ландшафтлар ва экотизимларни шакллантирган табиий жараён. Бу суюқликда дастлаб тўхтатилган, тортишиш кучлари таъсирида суюқликдан чиқиб кетадиган заррачаларни чўктиришни ўз ичига олади. Бу жараён чўкинди...

Авиценна ёки Абу Али ибн Сино ҳақида нималарни билишингиз керак

Авиценна - ўрта асрларнинг ажойиб олими, шифокори, файласуфи, шоири, мусиқачиси....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх