Онам билан тушган расмим йўқ экан

Кўнгил тупроғимни армон шудгорлаб,
Кўксимни тўлдириб ундирсин тикан!
Дунёни чўктириб боряпман йиғлаб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!

 
Қисмат истихзоли тиржайиб туриб,
Умримнинг ҳар онин қиморга тиккан.
Ёнида бир умр ардоғда юриб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!
 
Фарзанд бўлмадимми унга муносиб,
Ёки қай гуноҳим жазосимикан,
Омонатгинамни бағримга босиб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!
 
Хозир жон берардим бир кўрмоқ учун, 
Хозир соғинчлари қаддимни буккан! 
Мен энди умрбод пушмонга тутқун,
Онам билан тушган расмим йўқ экан! 
 
Алам юрагимни бормоқда ўйиб,
Ўткир пичоғини аямай суққан.
Иссиқ юзларига юзимни қўйиб,
Онам билан тушган расмим йўқ экан!



Ўҳшаш маълумотлар

Спотифй: Спотифйнинг яратилиши ва муваффақияти тарихи

Спотифйнинг яратилиши ва ривожланишининг тўлиқ ҳикояси. Спотифй муваффақиятининг сири ва унинг бозор етакчисига айланиши ҳақида батафсил маълумот олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Тушда кассоб пичоги курса нима булади

ҚАССОБ ПИЧОҒИ (СОТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қассоб пичоғи шижоатли ва ботир кишидир. Агар тушида қассоб пичоғи борлигини кўрса, таърифдаги киши билан суҳбат қуришига ва ундан хайру манфаат топишига далилдир. Агар қассоб пичоғи...



Фикр қўшиш

Наверх