Тушда хаж килмок курса нима булади

ҲАЖ ҚИЛМОҚ (ҲАЖ ГУЗОРДАН) Ибн Сирин (р.а.) айгадики, ҳар ким тушида Ҳажга борганини кўрса, Аллоҳ таъоло унга Ҳаж қилишни насиб қилади. Агар бемор бу тушни кўрса, шифо топади, қарздор қарзидан узилади, мусофир бўлса сафа-ридан ўз уйига саломат қайтади. 


Агар Ҳаж қилганини ва Ҳаж ундан соқит бўлганини кўрса, умри узоқ, ишлари тартибли бўлишига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким Ҳажга борганини ва Ҳарамда Лаббайка. . .ни айтаётганини кўрса, унингучун қўрқув ва ваҳима юз беришига далилдир. Агар тушида Ҳаж унга вожиб бўлганини, лекин Ҳажга боришга қасд қилмаётганини кўрса, бирор ишда хиёнат қилишига далилдир. Агар Арафа кунини туш кўрса, бирор киши билан сулҳ қилишига далилдир. Агар хонаи Каъбада намоз ўқиётганини кўрса, улуғлардан фойда топишига ва ишлари тартибга тушишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушида Ҳаж қилмоқ етти нарсани билдиради: уйланмоқни; канизак сотиб олмоқни; адолатпарвар подшоҳни зиёрат қилмоқни; яхшиликни; хайрли ишларга сайъю ҳаракат қилмоқни; савоб ишларга мукофот топмоқни; аҳли илм суҳбатига етишмоқни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кулон курса нима булади

ҚУЛОН (ХАРГУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида қулонни қўлга киритганини кўрса, бирорта бойликни қўлга киритишига далил бўлади. Агар қулонга ўтирганини ва қулон мутеъ эканини туш кўрса, осий ва гуноҳкор бўлишига далилдир. Тушида қулон...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хаммом курса нима булади

ҲАММОМ (ГАРМОБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳаммом ғаму андуҳ бўлади. Ҳаммомда ювиниш шодликни билдиради. Илиқ сув яхши ва кучли қайнаган сув ёмон бўлади. Тушида ҳаммомга борганини, унда ғусл қилганини ва тоза бўлиб ювинганини кўрса,...



Фикр қўшиш

Наверх