Тушда ювиш ва ювиниш курса нима булади

ЮВИШ ВА ЮВИНИШ (ШЎСТАН) Тушда бош ва танни ариқ, ҳовуз ёки дарё сувида ювиш ғамдан нажот ва андухдан халосликдир. Агар бу тушни маҳбус кўрса, озод бўлишига далилдир. Агар қарздор киши кўрса, қарзидан қутилишига далилдир. Агар бемор кўрса, шифо топишига далилдир.


Иброҳим (р.а.)нинг айтишича, агар тушида бир мурда ўзини юваётганини кўрса, яқинлари ғамдан қутилишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида совуқ сув билан ювинаётганини кўрса, тўрт нарсани билдиради: тавбани; саломатликни; қамокдан озод бўлишни; хавфдан омон бўлишни. Тушида иссиқ сув билан ювинаётганини кўрса, андуҳ ва беморликка далилдир.

Тушида қўл ва юзни ювиш саккиз нарсани билдиради: мақсад ҳосилини; беморликдан шифо топишни; қамоқдан озод бўлишни; Ҳаж қилишни; ғамдан қутилишни; дин поклигини; хавфдан омонликни; ҳожатларнинг раво бўлишини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда бош кийими, дуппи, кепка, шапка курса нима булади

БОШ КИЙИМИ (КУЛОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда бош кийимини кўриш унинг қийматига мувофиқ иззат ва обрў бўлади. Тушида ғозийларнинг бош кийимини кўрса, душманга ғолиб бўлишини билдиради....

Тушда дарё курса нима булади

ДАРЁ Ибн Сирин (р.а.) айтади: Тушдаги, дарё подшоҳ ёки улуғ олим бўлади. Дарё суви равшан, тоза ва хуштаъм бўлса, порсо, одил ва софдил подшоҳ бўлади. Дарё суви нохуш ва бемаза бўлса, золим ва ёмон подшоҳ бўлади. Дарё сувидан ичса, подшоҳдан иззат...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда ховуз курса нима булади

ҲОВУЗ (ҲАВЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги ҳовуз илм бўлади. Агар тушида ҳовуздаги тоза пок сувдан ичганини кўрса, ичганининг микдорига қараб илмдан баҳра топишига далилдир. Агар ўзини ҳовуз сувида юваётганини кўрса, тоат тавфиқини топиб,...



Фикр қўшиш

Наверх