Тушда шохлар (хайвонлар шохи) курса нима булади

ШОХЛАР (СУРУНҲО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шохларнинг ҳаммаси яхшидир. Агар сигир шохини кўрса, ўша йили у кўп фойда топишига далилдир. Агар шох каттароқ бўлса, фойда ҳам каттароқ бўлади. Агар ҳавода бир шохнинг муаллақ ва осилган ҳолда турганини кўрса, ўша диёр халқига хайру манфаат етишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, бошида иккита шох борлигини кўрса, бир улуғ одамдан кўмак олишига далилдир. Агар бошида шохларнинг кўплигини кўрса, ғам ва андух, етишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар битта шохга эгалигини кўрса, ишлари яхши бўлиши, умрини хуррамликда ўтказишига далилдир. Агар одамларни ўша шохи билан сузаётганини кўрса, одамларга ёмонлик етказишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, даштда юрадиган тўрт оёқли ҳайвонларнинг шохлари хайру манфаатга далилдир. Уйлардаги чорва ҳайвонларининг шохлари бунинг аксидир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда шох (дарахт шохи) курса нима булади

ШОХ (ШОХ) (Дарахт шохи) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шох фарзандлар, ака-укалар ва қариндошлар бўлади. Агар тушда дарахт шохини зич ва кўп ҳолда кўрса, кариндош-уруғлар кўпаяди, аксинча кўрса, қариндош-уруғлар кам бўлади. Тушида ўзига...



Фикр қўшиш

Наверх