Тушда чопон курса нима булади

ЧОПОН (ХИЛЪАТ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги чопон тоза ва яхши бўлса, иззат ва мартаба топишга, риёсат ва мамлакатга, хотин ва канизакка далилдир. Таъбир хукми чопон берувчининг қадри қимматига бағликдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида подшоҳнинг чопон берганини кўрса, ўша подшоҳдан чопоннинг қийматига мувофиқ мол топади. Тушида бирорта олимнинг ўзига чопон берганини кўрса, ўша олимдан илму дониш олишига далилдир.


Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушида чопон берганларини ва у чопон оқ ёки яшил эканини кўрса, диний иззат ва обрў топишини билдиради. Тушда берилган кийим дебо ёки ипакдан бўлса, дин ва дунё иззати ҳамда обрўйи бўлади.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар тушида аёлларнинг чопонини кийганини кўрса, маломат етишига сабаб бўлади. Агар тушида ўша чопон устида биров билан жимў қилганини кўрса, жимў қилган киши орқали ҳожати чиқишига далилдир.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида қизил чопон кийганини кўрса, диндорлик, омонат ва тақвога далилдир. Агар қора чопон кийганини кўрса, агар аслида олим бўлса, роҳат ва манфаатга далилдир. Агар олим бўлмаса, таъбири яхши бўлмайди. Агар сариқ чопон кийганини ёки елкасига ташлаб олганини кўрса, мусибат, ғам ва андуҳга далил бўлади.

Ан-нобулсий: Тушда кўрилган чопон дунё ва охират яхшиликларига далолатдир. Тўнларнинг афзали йўл-йўл чопон бўлиб, тавилда у жун матодан кўра кучлироқдир. Ипакдан бўлган чопон ҳаром молдир. Агар пахтадан бўлса, диний ва дунёвий молдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...



Фикр қўшиш

Наверх