Жинсий алоқада аёлни қониқтирмаслик нималарга олиб келади?

Жинсий алоқада аёлни қониқтирмаслик нималарга олиб келади?

“Биз ота-онамизнинг раъйига кўра турмуш қурганмиз. Шу ўн йил ичида ўғилли, қизли бўлдик. Ўзимизга тўқмиз, аммо мен ўзимни кўпинча ёлғиз ҳис қи­ламан, чунки аёл сифатида жуда бахцизман… Баъзида вужудимнинг туб-тубида яшириниб ётган, менга азоб бераётган туғёнларимни юзага чиқаргим, ҳайқириб аламимдан чиққим келади.

Эрим мени тушунишни истамайди. Ўртамиздаги жинсий яқинликдан фақатгина у лаззатланади. Шундай вақтларда хаёлимга ёмон фикрлар келади, ундан ўч олмоқчи бўламан. Баъзида “ҳали кўрасан, мен ҳам аёл сифатида бахтли онларни туюшга имкон то­паман”, деган хаёллар билан ўзимни тинчлантираман. Аммо ҳеч қачон ундай қила олмаслигимдан, яна бахтсиз аёл бўлиб қолаверишимдан ўксийман. Кеч бўлишидан юрагим безиллайди, ишдан уйга қайтгим келмайди. Чунки уйда эримнинг ишдан қайтишини кутган, унга ширин таомлар тайёрлаган кезларимда “овқатинг ширин бўпти”, деган бир оғиз сўзини эшитишга жуда муштоқ бўлардим. У эса умуман бепарво, илиқ сўз айтишга ярамайди. Энди мен ҳам унга мазали таомлар пиширишдан совиганман. Ўзимни гоҳ-гоҳда руҳий хастадек сезаман, фарзандларимни илғамай қоламан.
Уйни бошимга кўтариб, ушалмаган орзуларим, етиб бўлмас муҳаббатим ҳақида қўшиқ айтаман. Йиғлайман ва бир оз енгил тортгандай бўламан…”

Ушбу мактубдан кўриниб турибдики, эр-хотин жинсий ҳаётидаги номутаносибликлар уларнинг ўзаро муносабатларига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Жинсий ҳаёт қонуниятлари ҳақида билим ва тасаввурга эга бўлмаслик, жинсий маданият савиясининг пастлиги эр ёки хотиннинг қониқмаслиги, бир-биридан совуши каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Натижада, эр-хотин ўртасида ҳурмат ва меҳр-оқибат йғқолиб боради. Оилада носоўлом руҳий муҳит вужудга келади. Никоҳ эр ва хотиннинг ўзаро розилиги билан қурилар экан, жинсий яқинликда ҳар иккисининг манфаати кўзланган бўлиши керак.

Маълумки, ўзбекларда жинсий ҳаёт билан боўлиқ кўпгина нарсалар уят саналади. Айрим қизлар ҳатто турмушга чиқаётганларида ҳам жинсий ҳаёт ҳақида мутлақо тасаввурга эга бўлишмайди. Ҳолбуки, аёлнинг эрига жинсий ҳамроҳ сифатида жавоб бера олмаслиги икки ўртада зиддиятларга сабаб бўлади. Эр оиласидан совиб, зино йўлига кириши, бу эса ўз навбатида жинсий йўл билан юқадиган хасталикларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, баъзи эркаклар аёлларининг ҳиссиётларига бепарво бўладилар. Юқоридаги мактубдан кўриниб турибдики, бундай муносабат аёлни руҳан эзади. Жинсий алоқанинг эр томонидан бир томонлама тугатилиши аёл жинсий аъзолари фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки жинсий яқинлик жараёнида кучли қўз­ғалган ва оргазм ҳисси билан якунланмаган, яъни қониқиш сезмаган аёлларда кучли асаб зўриқиши, баъзан аффектив ҳолатлар (йиғлаш, жаҳли чиқиш), шунингдек, турмуш ўртоғидан кўнгли қолиш каби ҳолатлар кузатилади. Жинсий қониқиш ҳосил бўлмаса, жинсий аъзоларнинг қон айланиш тизимига салбий таъсир қилади. Натижада, аёл киши нафақат руҳан, балки жисмонан ҳам шикаст­ла­нади.

Оила муқаддас ва ҳар бир инсон учун азиз гўшадир. Уни сақлаш, жинсий муаммолар билан боғлиқ зиддиятларнинг олдини олиш ва уларга бар­ҳам бериш эса ҳар бир эр-хотиннинг ўз ихтиёрида.



Ўҳшаш маълумотлар

Аёл оргазми ҳақида

Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх