Тушда устун курса нима булади

УСТУН (СУТУН) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги устун давлат ва иқболдир. Агар устуни борлигини ва бу устун бақувват эканини кўрса, молдор кишидан қадр, неъмат ва мол ҳосил қилишига далилдир.


Агар устуни синганини ёки ёниб кетганини кўрса, ўша киши дунёдан кетишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, тушдаги устун уй соҳиби ва исломдир. Агар устуни борлигини ва у бақувват эканини кўрса, дин йўлида собитқадам бўлишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, тушдаги устун уй эгасини билдиради.
Агар уй устуни синса ёки йиқилса хона эгасининг ҳалок бўлишига далилдир. Агар уй устунини бақувват ҳолда кўрса, хона соҳибининг қуввати ва иқболи зиёда бўлишига далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги устун бешта нарсани билдиради: давлат эгасини; исломда ҳукм чиқаришни; улуғ ўликни; ишларда бақувватликни; кўрган еридаги одамларга ҳоким бўлишни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда шам курса нима булади

ШАМ (ШАМъ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шам давлат, иззат ва неъмат бўлади. Агар тушида қўлида шам ёниб турганини кўрса, иззати, неъмати ва давлати зиёда бўлишига далилдир. Агар уйида шам ёниб турганини ва хона нурдан равшан эканини кўрса,...



Фикр қўшиш

Наверх