Тушда сотиш курса нима булади

СОТИШ (ФУРУХТАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида Қуръонни сотганини кўрса, мусулмонлик унинг наздида хор бўлишига далилдир. Билгинки, тушда шариъат йўлида азиз бўлган ҳар қандай нарсанинг сотилиши ёмон ҳисобланади. Агар тушида бирор нарсани, масалан, ўз ғуломини сотиш бадномликка далилдир.


Жобир (р.а.)нинг айтишича, тушида бирор нарсани сотса, ўша нарсанинг хор бўлишига далилдир.

СОТИШ (БАЙъ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида Қуръон сотганини кўрса, унинг наздида дин хору ҳақир эканлигидан далолат беради. Агар ўз қулини сотганини кўрса, ишларда танг ҳолга келиши ва ситамгарлик қилишига далилдир.

Агар ўз хотинини сотганини кўрса, ҳурмати ва эътибори йўқолишига ва ёмон отлиқ бўлишига далилдир. Бироқ сотган хотиндан ташқари яна хотини бўлса, ишлари яна ўз ҳолига қайтади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, динда нимаики азиз бўлса, ўша нарсани сотса, ёмон бўлади, сотиб олиш эса яхши бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда курпа-тушак курса нима булади

КЎРПА-ТЎШАК, ЎРИН (БИСТАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрин хотин бўлади, ўриннинг яхшиёмонлиги хотиннинг яхши-ёмонлигига тааллуқлидир. Агар тушида ўрнини алмаштирса, ёки бир ўриндан иккинчи ўринга ўтса, хотин олишига ва биринчи хотинини...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...



Фикр қўшиш

Наверх