Тушда каъба курса нима булади

КАъБА (КАъБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича агар тушида Каъбани тавоф қилганини кўрса, диннинг созлигига далилдир.
Тушида эҳром кийганини ва Каъбага юзланганини кўрса, унинг салоҳияти зиёда бўлишига далилдир. Агар тушида ўз уйининг Каъба бўлиб қолганини ва одамлар зиёрат қилаётганларини кўрса, омонатни яхши сақлаши, қадру манзалат топишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, Каъбанинг асл моҳияти иймон ва мусулмонликдир. Агар тушида ўзини Каъбада кўрса, душманнинг зиёнидан омон бўлиши ва дуоси мустажоб бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Унга (Каъбага) кирган киши омонда бўлур. . . (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Агар тушида юзини Ҳажар ул-Асводга қўйганини ва ўпганини кўрса, Ҳаж қилишига далилдир. Агар тушида Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрларининг зиёратига борса ёки Мақоми Иброҳимда турганини кўрса, Ҳажга бориши ва соғу саломат қайтиб келишига далилдир. Агар ўзини Каъбанинг томида кўрса, мазҳаби бузуқ бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда Каъбани кўриш тўрт нарсага далилдир: халифага; имомга; иймон ва мусулмонликка ва хавфдан омон бўлишга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх