Тушда думба курса нима булади

ДУМБА (ДУНБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги думба бировнинг қўлидаги бир халта мол ёки аёлнинг моли бўлиб, думбанинг тўлиқ ёки камлигига қиёсланади.

Тушида хом думба еяётганини кўрса, шубҳали мол ейишига далилдир. Пишган думба еяётганини туш кўрса, душман унинг молидан ейишини билдиради.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида қўй каби думбаси борлигини кўрса, оиласида фарзанд туғилишига далил бўлиб, бу фарзанднинг давлати ва иқболи соз бўлади, кенг ризққа эга бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги думба бир ҳамён олтин бўлади.

Баъзиларнинг айтишича, ўнг думба ўғил, чап думба қизни билдиради. Агар тушида думбасининг қаттиқ ва мустаҳкам эканини кўрса, фарзандининг ҳоли яхши эканига далилдир. Агар думбани заиф ва кичик эканини кўрса, юқоридаги ҳолнинг акси бўлади. Агар думбаси шикаст тортганини кўрса, фарзанди ўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда куз курса нима булади

КЎЗ (ЧАШМ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги кўз узоқни кўрувчи киши бўлиб, у орқали ҳидоят йўлини топади. Кўк кўз бидъатдир, шаҳло, кўз фарзанд бўлади. Агар тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, тўғри йўлни йўқотишига ёки фарзандининг ўлишига...

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх