Тушда бармоклар курса нима булади

БАРМОҚЛАР (АНГУШТОН) — Ибн Сирин (р.а.) айтади: Ўнг қўлнинг беш бармоғи беш вақт намозга, чап қўлнинг беш бармоғи болалар ҳамда ака-укаларга далил бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, бош бармоқ бомдод намозига, кўрсатгич бармоқ пешин намозига, ўрта бармоқ аср намозига, номсиз бармоқ шом намозига ва жимжилоқ хуфтан намозига далолат қилади. Агар ўнг қўлининг бармоқлари бўлмаса, фарзанди ёки акаукасининг фарзандига мусибат етади.


Кирмоний (р.а.) айтади: Бармоқларини йиғиб турганини кўрса, камбағал бўлишига далилдир. Бармоқларини бир-бирига боғлаб туш кўрса, ака-укаларининг ёки фарзандининг ишларини тузатади.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтади: Агар бош бармоғини кесилган кўрса, молининг қуввати бўлади. Кўрсатгич бармоғининг кесилганини кўрса, фарз намозларида нуқсонга йўл қўйишига далилдир. Ўрта бармоғи кесилганини кўрса, шаҳрида подшоҳ ёки бир улуғ кишининг ўлишига далилдир. Номсиз бармоғининг кесилганини кўрса, молига зиён тушади. Жимжилоғининг кесилганини кўрса, туғилган боласи ўлишига белгидир .

Исмоил Ашъас (р.а.) айтади: Оёқ бармоқлари зийнат ва оройишга далил бўлади. Агар оёқ бармоқларини йўғон ва кучли ҳолда кўрса, эрлик ишлари соз бўлишига далилдир. Оёқ бармоқларига офат етгани ва юра олмаётганини кўрса, моли сабабли унга қаттиқ ғам етишига далилдир.

Қазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, бармоқлар тушда олти нарсага белгидир: фарзандга; ака-укаларга; ходимларга; дўстларга; куч-қувватг ва беш вақт намозга. Агар бармоғининг тушиб қолганини ёки кесилганини кўрса, айтганимиздек, шу бармоққа тааллуқли нарсадан ажрайди. Бармоғининг синиб қолганини кўрса, аҳли оиласидан бир кишининг ўлишига далил бўлади.

Халаф Исфаҳоний айтади: Беш бармоғидан сут оқаётганини ёки кўрсатгич бармоғидан қон кетаётганини кўрса, қайнонаси билан бузуқ иш қилишига далил бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда оёк курса нима булади

ОЁҚ (ПОЙ) Дониёл (а.с.) айтадилар: Кимки бир оёғини кесилганини ёки синганини кўрса, ярим моли кетишига далилдир. Агар ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, барча моли кетишига ёки ўзининг ўлишига далил бўлади....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх