КЎПРИК ҚУРМОҚ (ПУЛ СОХТАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кўприк подшоҳ бўлади ёки одамлар унинг воситаси билан мақсадларига етувчи улуғ бир кишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кўприк таъбири яхши бўлувчи нарсалар ҳаторига киради. Агар тушда кўприкдан ўтганини кўрса, унга подшоҳ томонидан етадиган иззат ва обрўни билдиради. Агар кўприк учун пойдевор қўйганини ва иморат қилаётганини кўрса, улуғлик ва подшоҳлик топади, унинг қўлида кўп мол тўпланишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Одам-ларга аёллар, фарзандлар, уюм-уюм олтин-кумушлар, саман отлар, чорва ва экинларга нисбатан меҳр қўйиш зийнатли қилиб қўйилди (Оли Имрон сураси, 14-оят). Жаъфар Содиқ (р.а.) айтишларича, тушдаги кўприк тўрт нарсани билдиради: ҳамма одамларга яхшилик қиладиган ва ҳамманинг хожатини чиқарадиган кишини; подшоҳни; яхшилик ва мурод топишини; кўп мол қилишни. Агар кўприкнинг йиқилиб хароб бўлганини кўрса, подшоҳнинг аҳволи ёмон бўлишига ва мамлакатнинг нуқсон топишига далилдир.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда намоз курсаНАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...
Тушда куприк килмок курса нима буладиКЎПРИК ҚУРМОҚ (ПУЛ СОХТАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кўприк подшоҳ бўлади ёки одамлар унинг воситаси билан мақсадларига етувчи улуғ бир кишига далилдир....
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда подшох курса нима буладиПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...
Тушда сон курса нима буладиСОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...