Кар ва Касал

Кар ва Касал

Анчадан бери касал ётган одамнинг бир кар қўшниси бўлиб, у шу пайтгача беморни кўргани келмаган эди. Бир куни бошқа қўшниси карга беморни кўргани бормадингми деди. Бу гап карга тасир қилиб дарҳол беморни кўргани кетди. Йўлда ўзига ўзи, ҳа менда карлик бемор қўшнимда эса қарилик бор, у секин гапиради мен эса ҳеч нарсани эшитмайман, у билан қандай гаплашаман-а? деб ўйлабди. сўнгра касалнинг аҳволини юз ифодасидан билиб оламанда дебди. Масалан унга қандайсан дейман, у эса яхшиман деб табассум қилади, мен ҳам унга Алҳамдулиллаҳ жуда ҳурсандман дейман, ёки касал менга қийналаяпман, оғриқдан деса, Оллоҳ шифо берсин дейман. Кейин яна айтаман, Нима еб, нима ичяпсан? «у» шўрва ёки сут дейди. Мен ош бўлсин дейман. Яна ундан қайси табиб кўраётганини сўрайман, аниқки у фалончи табиб дейди, мен эса у табиб ғоятда қўли енгил яхши даволайди дейман, деб ўйлаб қўшнисиникига кирди. Касалга яқинлашиб унга салом берди. -Қалайсан қўшни деди, касал оғир қимирлаб, табассум қилиб: -Касалим оғир қўшнижон ўляпман деди. Кар бу гапни эшитмасдан унинг табассумига қараб: -Оҳ-оҳ жуда ҳурсандман Алҳамдулиллаҳ деди. Касал карнинг кутилмаган бу сўзидан ранжиди. Бу одам душман эканда деб ўйлади. Кар яна соради: -Дўстим нима еб нима ичяпсиз? Касал ғазабланганидан: -Заҳар еб заҳар ич япман, деди. Кар бу сўздан беҳабар, кулиб ош бўлсин деди. Қўшниси жуда ғазабланди. Кар яна сўради: -Қайси табиб келиб турибди? Касал жаҳл билан: -Азроил келиб кетяпти деди. Кар давом этди: -Ўҳо, уни қўли енгил жуда яхши даволайди, у шундай деб касалнинг ёнидан чиқиб кетди, кетаётиб ўзига ўзи, ҳудога шукр касалнинг ҳам ҳолини сўраб қўйдим деди.



Ўҳшаш маълумотлар

Ота-оналар ва ота-оналар ҳақида 10 та фойдали маслаҳатлар

Болалар билан қандай муносабатда бўлишни ўрганиш ҳеч қачон кеч эмас....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Мустақил болани қандай тарбиялаш мумкин: дангаса она усули

Ота-оналарга фарзандларига муҳим ҳаётий кўникмаларни ўргатиш ва жанжал ва инжиқликлардан қочишга ёрдам берадиган тамойиллар....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх