
Аёл организми мўъжизавий тузилган бўлиб, унинг фарзанд дунёга келтириши жуда кичик бўлган, тухум ҳужайра етилувчи фолликулалар миқдори ва сифатига боғлиқдир. Бўлажак оналар ўз организмларида қандай репродуктив жараёнлар кечишини ва уларда ўзгаришлар кузатилса шифокорга мурожаат этиш кераклигини яхши билиб олишлари зарур. Шу сабабли қуйида фолликула ҳақида суҳбатлашамиз.
Фолликула нима?
Инсон ҳаёти тухум ҳужайранинг уруғланиши билан бошланади. Фолликула бу – тухум ҳужайрани ҳимоя қилиб турувчи, овуляция жараёнигача бўлган муддатда тухум ҳужайрани етилтирувчи элемент ҳисобланади. Тухум ҳужайра мустаҳкам эпителий билан қопланган, унинг устида эса икки қават бириктирувчи тўқимадан тузилган ҳосила мавжуд. Бундай ҳимоя тухум ҳужайранинг уруғланиш қобилиятини ва ҳомиланинг сақланиб қолишини таъминлайди.
УТТ текширувида бу ҳосил юмалоқ шаклда кўринади. Бундан ташқари фолликулада аёлларга хос бўлган гормон – эстерогенлар синтезланади.
Тухумдонларда фолликулалар ҳар ойда янгиланади:
Бир неча дона етила бошлайди;
Улардан бир донаси – антрал – ўлчами катталашиб боради;
Қолганлари – кичраяди ва нобуд бўлади, атрезия рўй беради;
Энг каттаси – доминант – ўсишда давом этади;
Гормонлар таъсири остида у ёрилади ва овуляция жараёни рўй беради.
Тухум ҳужайрада бачадон бўшлиғига тушади;
Агар жинсий алоқа вақтида сперма суюқлиги тушган бўлса, сперматозоидлар тухум ҳужайрани уруғлантиради;
Агар уруғланиш рўй бермаса, тухум ҳужайра бачадон эпителий қавати билан биргаликда ҳайз суюқлиги сифатида ташқарига чиқиб кетади.
Доминант фолликула нима?
Ҳайз сиклнинг ўртасида фолликуляр аппарат ўз функциясининг энг муҳим қисмига келади. Доминанат фолликула – бу энг йирик бўлган, етилган, уруғланишга тайёр бўлган тухум ҳужайрани ҳимоя қилиб турувчи ҳосиладир. Овуляция вақтида унинг ўлчами 2 см.гача етиши мумкин, кўпинча ўнг тухумдонда жойлашади.
Фолликула етилган вақтда гормонлар таъсири натижасида ёрилади – бу жараён овуляция деб номланади. Тухум ҳужайра бачадон бўшлиғига тушади. Агар доминант ҳосил етиламаса, овуляция жараёни рўй бермайди. Бунинг сабаби ривожланишдаги ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Гормонал ўзгаришлар натижасида, ўсмирлик даврида, климакс вақтида, фолликулаяр аппарат функцияси ўзгариши мумкин, бу эса – персистенсия деб аталади. Бу ҳайз сиклини кечиктириши ва қон кетишига олиб келиши мумкин. Бу жараён қуйидагилардан далолат беради:
Ҳимоя элементининг етилгани;
Доминант фолликула етилганлиги;
Етилган фолликула ёрилмаганлиги;
Тухум ҳужайра бачадон бўшлиғига тушмаганлиги;
Тухум ҳужайра уруғланиш имкони йўқлиги;
Ҳомиладорлик рўй бермаслиги.
Бундай ҳолатда фолликуланинг қайта кичрайиши кузатилади, ундан эса кейинчалик киста шаклланиши мумкин. Етилган фолликула ёрилмаганда шифокорлар прогестерон гормони буюрадилар. Персистенсия натижасида қуйидагилар ривожланиши мумкин:
Гормонлар ажралишда давом этаверади;
Бачадон эндометрий қавати қалинлашади;
Бачадон сиқилади;
Эндометрий ажралиб тушади;
Қон кетиши кузатилади.
Примордиал фолликула
Тухум ҳужайралар аёл организмида ҳомиладорлик вақтида яъни эмбрионлик вақтидаёқ пайдо бўлади ва резерв ҳолатида сақланади (овариал резерв). Примордиал фолликула бу – ҳимоя элементининг биринчи босқичи ҳисобланади. Тухум ҳужайранинг етилиши – оогонийлардан – бошланади, улар тухумдон ички қисмида жойлашган бўлади, уларнинг ўлчами жуда кичик бўлади. Ташқи томондан гранулёз ҳужайралар билан ўралган ва тинчлик ҳолатида сақланади.
Қиз болаларнинг вояга етиши яъни ҳайз кўришни бошлаши қуйидаги босқичларда кечади:
Фолликулстимулловчи гормонлар ҳосил бўлади;
Унинг таъсири натижасида тухум ҳужайра ядролари етилади (оостилар ядроси);
Ташқи икки қават ҳимоя қобиғига етилиши;
Ҳар ойда бир неча фолликулаларнинг етилиши ва улар тухум ҳужайрани ҳимоя қилиб туриши.
Антрал фолликула
Ҳайз сиклининг тахминан еттинчи кунида фолликула етилишининг иккинчи босқичи рўй беради, бунда фолликуляр суюқлик ишлаб чиқарувчи ҳужайралар сони кўпаяди. Ҳимоя элементи шаклланиш жараёни юз беради:
Антрал фолликула ҳайз сиклининг 8-кунида эстероген гормонини ажрата бошлайди;
Ташқи қаватдаги тека-ҳужайралар андроген гормонлар синтезлайди – тестостерон, андростендион;
Фолликуляр суюқлик сақловчи бўшлиқ катталашади;
Эпителий икки қаватни ташкил этади.
Преовулятор фолликула нима?
Охирги, учинчи босқичда тухум ҳужайра махсус тепаликда жойлашади ва у уруғланишга тайёр ҳолда бўлади. Бу вақтда фолликулалар граф-ҳужайра номини олади ва унинг ичи суюқлик билан тўла бўлади. Суюқлик ҳажми 10 баробар ортади. Овуляциядан бир сутка аввал жиддий ўзгаришлар рўй беради, бу вақтда эстероген синтези кучаяди ва қуйидагилар кузатилади:
Лютинловчи гормони синтези бошланади ва овуляция рўй беришида иштирок этади;
Грааф ҳужайралари девори ёрилади – овуляция жараёни юз беради;
Сўнгра сариқ танача ҳосил бўлади, у прогестерон гормонини синтезлайди, бачадон эндометрий қавати кўчиб тушмаслигини таъминлайди;
Сариқ тана бачадон эндометрий қавати қон томирлардан иборат тўр ҳосил қилади, бу эса кейинчалик йўлдош ҳосил бўлиши учун зарур бўлади.
Тухумдонда фолликула етилмаслиги
Кўп ҳолатларда аёлларда кузатиладиган “бепуштлик” дардига сабаб тухумдонларда фолликулаларнинг тўлиқ етилмаслигидир. Натижада овуляция жараёни рўй бермайди ва эрта климакс кузатилади. Бунга сабаб қуйидагилар бўлиши мумкин:
Спорт билан фаол шуғулланиш;
Кучли диетага риоя этиш;
Менопауза;
Гормонал ўзгаришлар;
Семизлик.
Тухумдонларда фолликулаларнинг нормаси
Аёлларда фолликуляр аппарат тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш учун УТТ (УЗИ) текширувидан ўтиши керак бўлади. Агар қандайдир ўзгариш аниқланадиган бўлса аёлларда “бепуштлик” келиб чиқади ва уни даволаш керак бўлади. тухумдонларда қанча фолликула бўлиши керак ? Бу аёл ёшига ва ҳайз сикли кунига боғлиқ бўлади:
Ҳайз сиклининг 7 кунида – 6-10 тагача;
Ҳайз сиклининг 10 кунида – бир дона доминант фолликула пайдо бўлади, қолганлари нобуд бўлади.
Фарзанд кўриш учун қанча фолликула бўлиши лозим?
Аёл киши ҳомиладор бўлиши учун тухум ҳужайралар тўлиқ етилиши лозим. Тухум ҳужайра уруғланишга тайёр бўлиши учун бир дона етилган, сифатли – доминант фолликула бўлиши лозим. У овуляцияга тайёр бўлиши керак. Агар УТТ (УЗИ) текширувида шу каби фолликуладан иккита аниқланса, бўлажак фарзандингиз эгизаклар бўлиши кутилади.
Фолликула етилиши
Фолликулогенез – фолликуланинг ўсиши ва етилиши, нормал ҳолатда овуляция ва тухум ҳужайра уруғланиши билан тугайди. Ҳайз сиклининг 10 кунидан бошлаб УТТ (УЗИ) текширувида доминанат фолликулани кўриш мумкин. Агар фолликуланинг етилиши секин бўлса, даво муолажалари қўлланилади ва кейинги сикл давомида унинг ўсиши текшириб борилади.
Ҳайз сикли давомида фолликуланинг ўлчами
Ҳар бир ҳайз сиклида фолликулалар маълум кунлар ичида ўсади ва етилади. Бунда қуйидагича жараён кечади:
Ҳайз сиклининг 7 кунига қадар нормада 6 мм бўлади;
8 кундан бошлаб доминант фолликула етила бошлайди ва ўлчами 15 мм.гача бўлади;
11 ва 14 кунларда фолликула ўлчами кўринадиган бўлади, яъни 25 мм.гача ертади.
Тухумдонларда фолликулалар кўп бўлиши – бу нимани англатади ?
Фолликулалар сони кўп бўлиши – бу патологиядан дарак беради. Тухумдонларда 10 тадан ортиқ бўлган фолликулалар – мультифолликуляр ҳисобланади. Агар УТТ (УЗИ) текширувида тухумдонларда 10 тадан ортиқ фолликулалар, пуфакчалар кўринишида намоён бўлса бу полифоликулярлик дейилади ва бундай ҳолатда поликистоз диагнози қўйилади.
Аммо ҳар доим ҳам фолликулалар кўп бўлиши киста ҳосил бўлаётганидан дарак бермайди. Шунчаки бундай ҳолат аёлда асабий зўриқишлар ва стресс ҳолатида ҳам кузатилиши мумкин, бунда доминант фолликула етилиши секинлашади ва тухум ҳужайра уруғланиш эҳтимоли камаяди. Бундан ташқари қуйидаги омиллар ҳам фолликулалар кўпайишига сабаб бўлиши мумкин:
Тухумдонларда фолликулалар сони кам бўлиши
Бундай ҳолатда аёллар ҳомиладор бўла олмайдилар. Буни аниқлаш учун УТТ (УЗИ) текширувидан ўтиш керак бўлади. Ҳайз сиклининг 7 кунида текширув ўтказилади, сабаби гормонлар етишмовчилигидир. Текширув натижаси қуйидагича бўлиши мумкин:
7-16 та фолликула – ҳомиладор бўлиш эҳтимоли бор;
4-6 та – ҳомиладор бўлиш эҳтимоли кам;
4 тадан кам – ҳомиладор бўлиш эҳтимоли йўқ.
Бир тухумдонда иккита доминант фолликула
Бепуштликни даволаш мақсадида қўлланилган гормонал препаратлар таъсирида фолликулалар етилиши кучайиб кетиши мумкин ва бир тухумдонда иккита доминант фолликула шаклланади. Кўпинча бундай ҳолат чап томон тухумдонида кузатилади. Бундай ҳолатда иккита етилган тухум ҳужайра уруғланадиган бўлса – эгизаклар дунёга келиш эҳтимоли юқори бўлади.
Фолликула етилмай қолиши
Фолликулалар тўлиқ етилмаслиги – бепуштликка олиб келади. Бунинг сабаблари эса қуйидагилар бўлиши мумкин:
Эрта рўй берган климакс – табиий ёки жарроҳлик амалиёти сабабли;
Тухумдонлар функцияси бузилиши;
Овуляция билан боғлиқ муаммолар;
Эстерогенлар миқдорининг камлиги;
Эндокрин тизимидаги камчиликлар;
Кичик чаноқ аъзоларидаги яллиғланиш касалликлари;
Гипофиз патологияси.
Бундан ташқари фолликулалар етилмаслигига – стресс ҳолатлар, депрессия, асабий зўриқиш ҳам сабаб бўла олади.
Фолликуланинг ўзида бўладиган ўзгаришлар қуйидагилар:
Уларнинг умуман йўқлиги;
Етилишида тўхтаб қолиш;
Етарлича ўлчамга эга бўлмаслиги;
Етилишининг кечикиши;
Умуман етилмаслиги.