Йўлдош эрта кўчиши сабаблари ва даволаш сирлари

Йўлдош эрта кўчиши сабаблари ва даволаш сирлари

Йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши – ҳомила дунёга келишидан олдинроқ бачадон деворидан йўлдош эрта кўчишидир. Йўлдош кўчиши кузатилганда ҳомиладор аёлда оғриқ, қон кетиши, бачадон мушаклари таранглашиши, ҳомилада кузатиладиган айрим ўзгаришлар юзага чиқади. Патологик ҳолат беморнинг шикоятлари, қин орқали текширув ҳамда УТТ ёрдамида аниқланади.
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишини бартараф этишда
спазмолитик, қон кетишини тўхтатувчи ва бошқа баъзи гуруҳ
препаратларидан фойдаланилади. Айрим ҳолатларда эса оператив даво
муолажаси ҳам ўтказилиши мумкин.

Йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши ҳомиладор аёл ва ҳомила ҳаёти учун хавф туғдирадиган патологик ҳолат ҳисобланади. Акушерлик-гинекология соҳасида йўлдошнинг нормал жойлашган ҳолатида муддатидан аввал кўчиши ҳамда йўлдошнинг бачадон бўйнига яқин ҳолда жойлашганда муддатидан эрта кўчиши фарқланади. Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши ҳомиладорлик вақтида ёки туғруқ жараёнида рўй бериши мумкин. Бундай ҳолат ҳомиладорларнинг 0,4-1,4 фоизида кузатилади.
Ҳомиладорлик вақтида йўлдошга бачадон мушаклари тонуси,
йўлдош суюқлиги босим кўрсатади. Нормада бундай босимга
йўлдошнинг ўзига хос тузилганлиги, унинг эластиклиги, ҳамда
йўлдошнинг бачадон мушаклари кам қисқарадиган соҳага
ёпишганлиги сабабли йўлдош мустаҳкам жойлашади. Айнан шунинг
учун ҳам йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши кузатилмайди.

Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши сабаблари
Замонавий тиббиётда йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишининг
асосий сабаби васкулопатия билан боғлиқ деб ҳисоблайди, яъни
бачадон ҳамда йўлдош орасидаги қон айланишининг бузилиши. Қон
томирлар билан боғлиқ бўлган камчиликларга аёлларда учрайдиган
айрим касалликлар сабаб бўлади (пиелонефрит,
гипертоник
касаллик, ортиқча вазн, қандли
диабет, токсикоз
ва гестоз ҳолатлари).
Васкулопатия ҳолатида қон томирлар ўтказувчанлиги ошиб кетади,
қон томир девори нозиклашади ва ёрилишга мойил бўлади, бу эса
йўлдошда кўплаб инфарктлар ҳамда тромбозларга сабаб бўлади.
Йўлдош ва бачадон деворидаги боғлиқлик бузилиши ретропласентар
гематомалар ҳосил бўлишига олиб келади ва бу ҳам йўлдошнинг
бачадондан кўчишини янада осонлаштиради.
Яна бир назарияга асосан йўлдошнинг муддатидан эрта
кўчишига сабаб бачадон ҳамда йўлдош ўртасидаги боғлиқлик
мустаҳкам бўлмаслиги аёл организмида кечадиган сурункали
яллиғланиш, дегенератив жараёнлар натижасида келиб чиқади.
Масалан, эндометрит,
эндоцервицит, бачадон миомаси, бачадон анатомик аномалиялари.
Йўлдошнинг эрта кўчиши эҳтимолини оширувчи омилларга қорин
соҳасида жароҳатлар, кўп ҳомилали
ҳомиладорлик, ҳомила ичи суюқлиги ҳажми кўплиги, зарарли
одатлар, аутоиммун касалликлар (ТҚЙ) кабилар киради. Айрим ҳолатларда
йўлдош эрта кўчишига ҳомиладор аёл қабул қиладиган дори
препаратлар ҳам сабаб бўлади.
Йўлдошнинг эрта кўчиши турлари
Йўлдошнинг бачадонга ёпишган соҳасининг кўчишига қараб
тотал (тўлиқ) ёки қисман кўчиш фарқланади. Тотал йўлдошнинг
муддатидан аввал кўчиши ҳомила ва она организми ўртасида газ
алмашинуви бузилиши натижасида ҳомиланинг ўлими билан якунланади.
Йўлдошнинг қисман кўчиши прогрессияланувчи ёки
прогрессияланмайдиган бўлиши мумкин.
Прогрессияланмайдиган йўлдош кўчишида бачадондан ажралган
йўлдош ўртасида гематома ҳосил бўлади ва йўлдош ҳам ҳомила ҳам
сақланиб қолади. Прогрессияланувчи йўлдош кўчишида эса
гематома ўлчами катталашади, йўлдошнинг кўчиши давом этади ва
ҳомиладорлик табиий равишда тўхташи мумкин.
Йўлдошнинг кўчиш қисмига қараб периферик ва марказий бўлиши
мумкин. Марказий йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишида ташқи қон
кетиш кузатилмайди. Периферик йўлдош кўчишида эса ташқи жинсий
йўллардан қон кетишини кузатиш мумкин.
Ички қон кетиш натижасида қон миометрий қаватига кириб боради,
натижада бачадон нерв-мушак тизимида боғланиш узилади, бу эса
бачадон мушаклари тонуси йўқолишига сабаб бўлади. Оғир
ҳолатларда қон ҳомила ичи суюқлиги ёки қорин бўшлиғига кетиб
қолиши мумкин.
Йўлдош эрта кўчиши симптомлари
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишида кучли оғриқ, қон
кетиши, бачадоннинг зўриқиши, ҳомила гипоксияси ва юрак
тизимида муаммолар келиб чиқиши каби симптомлар кузатилади. Қон
кетиши ташқи ёки аралаш (ташқи ва ички) бўлиши мумкин. Қон
ранги тўқ қизили рангда ёки янги қон қизғиш рангда бўлади.
Кетган қон ҳажмини аниқлаш бироз мураккаб, аёлнинг умумий аҳволи
пульс, артериал босими, Ҳб кўрсаткичи ва бошқалар ёрдамида кетган
қон ҳажми белгиланади.
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишида ҳамма вақт кучли оғриқ
ва бачадон мушакларининг зўриқиши кузатилади. Оғриқ тўмтоқ ,
хуружсимон, бел, сон ёки оёқнинг олдинги юзасига тарқалувчи,
маҳаллий ёки тарқоқ бўлиши мумкин. Палпация қилиб кўрилганда
бачадон девори қаттиқлашган ва кучли қўзғалган ҳолатда
аниқланади.
Йўлдошнинг муддатидан эрта кўчишида ҳомила ҳаёт кўрсаткичи
кўчиб кетган йўлдошнинг майдонига боғлиқ, масалан йўлдошнинг ¼
қисми кўчса ҳомилада гипоксия, 1/3 қисми кўчса оғир даражали
гипоксия, ½ қисми кўчадиган бўлса ҳомиланинг нобуд бўлиши
кузатилади.
Клиник кечиши бўйича енгил, ўрта ва оғир даражада
йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши фарқланади. Енгил даражада
йўлдошнинг кўчиши деярли ҳеч қандай белгилар намоён этмайди,
патологик ҳолат режали равишда олиб бориладиган УТТ текширувида
ёки туғруқдан сўнг йўлдошни кўздан кечирганда аниқланади.
Ўрта даражада қоринда кучсиз оғриқ, жинсий йўллардан кам
миқдорда қон келиши билан намоён бўлади. Палпацияда бачадон
соҳасида оғриқ ҳамда бачадон деворининг қаттиқлашганлиги
аниқланади. Аускултацияда ҳомила юрак қон айланиш доирасида
муаммо борлиги аниқланади, бу эса гипоксиядан дарак беради.
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши оғир даражасида қоринда
тўсатдан кучли оғриқ пайдо бўлади, умумий ҳолсизлик, бош
айланиши, баъзида ҳушдан кетиш, тери рангпарлиги, тахикардия ва
қон босимининг пасайиши рўй беради. Жинсий йўллардан тўқ рангли
қон келади. Бачадоннинг қаттиқлашуви ва ассиметрияси кузатилади.
Ҳомила юрак уриши аускултацияда аниқланмайди.
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишини
аниқлаш
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишини аниқлашда оғриқ
синдроми, қон кетиши, гемодинамикадаги ўзгаришлар, ҳомиланинг
гипоксик ўзгариши каби ҳолатлар инобатга олинади. Гинекологик
текширувда бачадон гипертонуси, ассиметрияси ва оғриқли соҳалари
аниқланади. УТТ текширувида эса йўлдошнинг кўчган қисми аниқ
кўринади. Бачадон йўлдош қон айланиши доплерографиясида
трасплантар гемодинамика бузилиши қайд этилади. Ҳомилада гипоксия
даражасини аниқлаш учун кардиотокография
ёки фонокардиография
текшируви ўтказилади.
Йўлдош кўчиши ҳолатини даволаш
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчишида тиббий ёрдам кўрсатиш
учун қон кетиши, ҳомиладор аёлнинг умумий аҳволи ва ҳомиланинг
ҳаётий кўрсаткичларини аниқлаб олиш зарур. Йўлдош кўчиш
эҳтимоли бўлган аёллар гинекология бўлимига қабул қилинади.
Йўлдошнинг қисман, прогрессияланмайдиган кўчишида (ҳомила
ёши 36 ҳафталик бўлса) ётоқ тартиби, спазмолитик препаратлар, қон
кўпайтирувчи воситалар буюрилади. Даво муолажалари давомида
коагулограмма, УТТ динамикада текширув ва доплерография
текширувидан ўтиб туриш талаб этилади. Прогрессияланувчи
йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши қайд этиладиган бўлса,
муддатидан аввал туғруқ жараёни ўтказиш режалаштирилади, бунда
жинсий йўллар амниотомия усулида туғруққа тайёрланади.
Ўрта ва оғир даражадаги йўлдошнинг муддатидан аввал
кўчишида оператив усул билан туғруқ амалиёти бажарилади. Бундай
ҳолатда кесарча кесиш амалиёти ҳомиладорлик муддати ва ҳомиланинг
яшовчанлик қобилиятидан қатъий назар амалга оширилади.
Операция йўли билан йўлдош тўлиқ ажратиб олингач бачадоннинг
умумий аҳволи кўздан кечирилади, агар жиддий ўзгаришлар
кузатиладиган бўлса гистеректомияга кўрсатма бўлади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам беморга қон кўпайтирувчи препаратлар,
шокка қарши чора тадбирлар, анемияни бартараф этиш ва қон
ивишини нормаллаштириш учун инвузион ва трансфузион терапия олиб
борилади. Туғруқдан кейинги қон кетишларни олдини олиш мақсадида
утеротоник препаратлар буюрилади (окцитосин, простагландин,
метилергометрин).
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши оқибати
ва профилактикаси
Енгил даражадаги прогрессияланмайдиган йўлдошнинг муддатидан
аввал кўчиши оқибати ижобий. Ўрта ва оғир даражадаги
йўлдошнинг муддатидан аввал кўчиши ҳомиладор аёл ва ҳомила
ҳаётига хавф туғдиради. Оғир ҳолатларда ҳомила она қорнида нобуд
бўлиши мумкин. Аёл учун эса энг хавфли ҳолат бу шок ва ДВС
синдроми ривожланишидир.
Йўлдошнинг муддатидан аввал кўчмаслиги учун аёлдаги умумий
ва гинекологик касалликларни ўз вақтида даволаш, токсикоз
ҳолатларини бартараф этиш керак бўлади.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорликда киндик оғриши: норма ёки патология

Ҳомиладорлик касаллик ҳисобланмаслигини ҳамма билади. Шунга қарамай ҳомиладорлик вақтида ҳар қандай аёл ўз танасининг қайсидир соҳасида оғриқ ёки дискомфорт ҳолатларига шикоят қилади. Кўпинча оғриқ ва шунга ўхшаш ҳолатлар хавфсиз бўлади. Аммо, бу...

Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасептивлар – ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар. Контрасепсия воситаларини қўллашдан мақсад ҳомиладорликни режалаштириш, аёл соғлиғини сақлаб қолиш, жинсий ҳаётдан тўла қониқиб яшашдир....

Бачадон бўйни эрозияси сабаблари ва даволаш сирлари

Бачадон бўйни эрозияси – бачадон бўйнининг қин тарафга қараган кириш қисми ясси эпителийларининг зарарланиши. Кўпинча эндоцервицит ва жинсий аъзоларнинг бошқа касалликлари, аёл организмидаги гормонал ўзгаришлар натижасида ривожланади. Касаллик...

Ҳомиладорликда қон кетиши сабаблари ва даволаш сирлари

Ҳомиладорликда қон кетиши – ҳомиладор аёл организмида ҳомиладорлик муддатидан қатъий назар рўй бериши мумкин бўлган патологик ҳолат. Табиий аборт, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, резус омил тўғри келмаслиги ва бошқа ҳолатларда юзага чиқади. Бу...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх