Тушда маймун курса нима булади

МАЙМУН (БУЗИНА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги маймун фириб берувчи малъун душманни билдиради. Агар маймун билан ўтирганини ва маймун унга итоатли эканлигини кўрса, душман устидан ғолиб бўлишини билдиради. Агар маймун билан жанг қилаётганини ва ундан ожиз қолганини кўрса, касал бўлишини ва ундан шифо топмаслигини билдиради ёки унинг баданида бир айб пайдо бўладики, ундан халослик тополмайди.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушда маймунни ўлдирганини кўрса, душманга қаҳр қилишига далил бўлади. Агар маймун гўштидан еганини кўрса, қийинчиликка ёки бирорта нуқсонга гирифтор бўлишини билдиради. Агар кимдир унга маймун берганини кўрса, кимдир унинг душманлигини ошкор қилишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар тушда маймунни ўлдирганини кўрса, касал бўлиши ва тезда шифо топишини билдиради. Агар маймун отига минганини кўрса, бирорта жуҳуд (яҳудий) унинг хотини билан бузуқ иш қилаётганига далилдир.

Урғочи маймун бузуқ ёки жоду билан шуғулланувчи аёлдир.
Агар уйига маймун кириб келганини кўрса, уйида бирорта аёлнинг унга сеҳру жоду қилишини билдиради. Агар маймун тишлаб олганини кўрса, бемор бўлиши ёки ўз аёлидан дашном эшитишини билдиради. Агар маймун унга бирор нарса берганини ёки у еганини кўрса, ўз молини аҳли оиласи учун сарф қилишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда коплон курса нима булади

ҚОПЛОН (ЮЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоплон душмандир. Тушида қоплон билан жанг қилганини ва уни енгганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх