Тушда анор курса нима булади

АНОР Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги анор аслида мол бўлади. Лекин бу одамнинг ҳиммати микдорига мувофиқ бўлиб, хусусан ўз вақтида бўлса юқоридаги натижани беради, агар ўз вақтида бўлмаса таъбири ёмон бўлади. Анорни дарахтдан узиб олганини ва еганини кўрса, зебо юзли бир аёлдан фойда топишини билдиради.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда ширин анорни кўрса, мол жам қилишига далил бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг фикрича, тушда бир дона ширин анор еганини кўрса, минг дирҳам пул топишига далилдир. Аччиқ анор ғамни билдиради. Агар анорнинг аччиқ ёки ширинлигини билмаса ширин анорга таъбир қилинади.


Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида ширин анорни еса ва у ўз вақтида бўлса, минг дирҳам пул топишига далилдир. Аччиқлиги камроқ анор бўлса, эллик дирҳам топишига далилдир. Демак таъбирни туш кўрувчининг ҳиммати ва эътиборига мувофиқ таъбир қилиш керак.

Агар ҳар ким қиш фаслида анор еяётганини кўрса, еган ҳар бир донаси ҳисобида таёқ ейди. Аччиқ анорни хоҳ вақтида бўлсин, хоҳ бевақт бўлсин, емоқ ёмондир. Ширин анорнинг ҳукми ўртачадир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким ширин анорни ўз вақтида еганини кўрса, борди-ю у савдогар бўлса молу матоси кўпаяди, мусофир бўлса, сафари муборак бўлади ва фойда топишига далилдир. Анор доналарини топиб олса ёки бирор киши унга берганини кўрса, у кишига ранж етишига далилдир. Бу вақтида бўлса ҳам бўлмаса ҳам ширин анорни пўсти ва пардалари билан еяётганини кўрса, барча нарсалардан баҳрамандлик топишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда анор емоқ уч нарсани билдиради: йиғилган молни; порсо аёлни ва обод шаҳарни.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, агар подшоҳ анори борлигини кўрса, вилоят ёки шаҳар топади. Раис кўрса, қишлоқ бўлади, савдогар кўрса, минг дирҳам топади, камбағал кишилар кўрса, ўн дирҳам ёки бир дирҳам билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда мева курса нима булади

МEВА (МEВА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мева нордон ва ширин бўлса, хайру баракатга далилдир. Агар хом ва аччиқ бўлса, беҳуда ва совуқ сўзларга далил бўлади. Тушдаги қора узум, охўри ва зайтун ғаму андуҳга далилдир. Тушида дарахтдан мева...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикрлар 2

Охунджон
Саломалекуум мен ëмон туш куряпман шуни табирини кандай ким оркали билсам буладии?
20 февраля 2021 06:08

Зилола
Салом ман 3кундан бери мехмонларни кураман узин дастирхон солинган булади бир кушним менга 5 6та анор берди ва йиглаб берди кин емгирда укамни чумилтириб утириман бу туш нимани англатади
12 апреля 2022 04:26

Фикр қўшиш

Наверх