Ҳайз сиклининг бузилиши

Ҳайз сиклининг бузилиши

Хайз сиклини бузилиши – бу хайз сиклининг меёрдан оғиши билан кечувчи хар қандай ўзгариши хисобланади. Нормал хайз сиклининг асосий характеристикаси қуйидагича: хайзлар орасидаги давр – 21-30 кун; хайз давомийлиги 3-7 кун; хайз пайтида ажраладиган қон хажми 50-150 мл; қонли ажралмалар, оч кизил рангдан қунғир қизил ранггача қон қуйқасисиз. Нормал хайз сикли минимал, қовуқ сохасидаги енгил оғриқ ва дискомфорт холати билан кечади.
Хайз сиклини бузилганлиги белгилари:
• Хайз сиклининг номунтазамлиги (хайз «келишидаги» кунларнинг хар хиллиги).
• 6 ойдан ортиқ хайзнинг бўлмаслиги.
• Навбатдаги хайзнинг бир неча кундан бир неча ойларгача сурилиши.
• Кўп хайз куриш (150 мл дан ортиқ), лахта-лахта (қуйқали) ва оғриқли.
• Кам хайз кўриш, 3 кунгача суркалиб келиши.
• Ковуқ сохасидаги хайзгача ва хайз пайтидаги даврда оғриқлар.
• Кайфиятни сезиларли ўзгариши (предменструал синдром).
Хайз сиклини бузилиши формалари:
• Aменорея – олти ойгача хайз келмаслиги;
• Гипоменорея – хайзнинг 35 кунда бир мартадан кам келиши;
• Олигоменорея – хайзнинг 2 кундан кам келиши;
• Полименорея – хайзнинг 21 кундан олдин келиши;
• Дисменорея – хайздан олдин ва хайз вақтида умумий дармонсизлик белгилари (бош оғриши, кўнгил айниши, бош айланиши, кайфиятни бузилиши) ни пайдо бўлиши;
• Aлгоменорея – бел ва қорин пасти сохасида хайздан олдин ва хайз пайтида кучли оғриқларни пайдо бўлиши;
• Aлгодисменорея — бел ва қорин пасти сохасида хайздан олдин ва хайз пайтида кучли оғриқлар, кўнгил айниши, бош оғриши ва айланишини кузатилиши;
• Метрорагия – хайзлар орасида бачадондан номунтазам қонли ажралмаларни келиши;
• Меноррагия (гиперменорея) – мунтазам оралиқларда (21-35 кун) узоқ (7 кундан ортиқ) ва ортиқча кўп (80 мл дан ортиқ) хайз кўриш.
ХAЙЗ СИКЛИНИ БУЗИЛИШИ СAБAБЛAРИ.
1. Хомиладорлик;
2. Тухумдон касаликлари: дисфунксия, ановуляция, поликистоз;
3. Буйрак усти бези касалликлари: Кушинг синдроми;
4. Буқоқ бези касалликлари: гипотиреоз, гипертиреоз;
5. Гипофиз касалликлари: гипогонадизм, гиперпролактинемия, акромегалия;
6. Органик касалликлар: эндометриоз, бачадон миомаси, бачадон шиллиқ қаватини хаддан зиёд ўсиб кетиши, бачадон полиплари, бачадон раки, тухумдонлар раки, тухумдон кисталари;
7. Яллиғланишлар: салпингоофарит, эндометрит, жигар сиррози, гепатит, гепатоз, тонзиллит, отит, менингит, энсефалит;
8. Камқонлик ва бошқа қон касалликлари;
9. Семириш.
10. Ятроген сабаблар: гормонал препаратлар ичиш ёки ин’ексиясини олиш;
11. Даволаш профилактик муолажалар: спирал қўйиш, аборт ва ундан кейинги бачадонни тозалаш;
12. Бошқа сабаблар: озиш, стресс, депрессия, невроз, иқлим ўзгаришлари, жисмоний зўриқишлар.
Хайз сикли бузилишларини даволаш.
Консерватив даволаш:
• Хайзни бузилишига сабаб бўлган асосий касалликни даволаш.
• Хайз сиклини гормонал препаратлар ёрдамида тўғрилаш: эстроген, прогестерон.
• Умумий қувватга киритувчи терапия: витамин комплекслари, диети.
• Жисмоний зўриқишни камайтириш.
• Камқонликни даволаш.
Хирургик даволаш
• Консерватив даволаш ёрдам бермаганда, кўплаб қон кетишларда ва 35 ёшдан ортган аёлларда бачадон шиллиқ қаватини тозалаш.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорликда бола тушиши хавфи. Белгилари ва сабаблари

Ҳомиладорликда бола тушиш хавфи ёки ёшу-қарини тилида бир хил янграйдиган –«угроза» 20% хомиладорларда кузатилади. 1-ва 2- даражали бола тушиш хавфи билан эса унданда кўп хомиладорларимиз тўқнаш келади. Хомиладорлик тушиши тахдиди нима, уни қандай...

Ҳомила муддатини аниқлашнинг қандай усуллар бор?

Хар бир бўлажак она учун фарзандининг нафақат ўғил қизлиги балки хомиласи муддати ва уни қачон дунёга келишини билиш хам мухим хисобланади. Хомила муддатини билиш боланинг она қорнида ривожланишини ва она организмидаги ўзгаришларни назорат қилиш...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Ҳомиладорликнинг илк белгилари ва аломатлари

Ҳомиладорликнинг илк белгилари ва аломатлари...



Фикр қўшиш

Наверх