Шаҳидлар ёди

Шаҳидлар ёди

Улар... минглаб, балки милён эдилар,
Яшашга туғилган инсон эдилар,
Ширин жон эдилар, иймон эдилар,
Ҳали ушалмаган армон эдилар.
Ногоҳ, чангал уриб даҳшатли бало,
Уларни шу кунга этди мубтало,
Сирти хўп ялтироқ, асли аждаҳо,
Сочди ғазабини-ёвуз ва юҳо
Aйбларин билмасдан ҳайрон эдилар.
Aйблари эмиш халқига душман,
Уларга ёт эмиш шу юрт, шу гулшан,
Қалб-у фикрлари эмиш чирк, тубан-
Ватанни тўнтариб ташлашга тубан-
Aҳд этган, гўёким нодон эдилар.
Дилларни титратур жахоний олам,
Руҳлар чирқирашин тинглаймиз ҳар дам,
Бу дардни ёзганда тоқациз қалам-
Шаҳарим, қишлоғим, чаманим, далам-
Улар Қодирий ва Чўлпон эдилар.
Вале, бу дунёда олий ҳакам бор,
Ўшал қудрат эрур мангу устувор,
Шаҳидлар бонг уриб ҳар шому шаҳар,
Бизни огоҳ этар, бўлинг деб хушёр,
Улар халқимизга қалқон эдилар,
Aбадий барҳаёт виждон эдилар.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда шал (шол), фалаж курса нима булади

ШАЛ бўлиш, ФАЛАЖ (ШАЛ ШУДАН) Тушида аъзоларидан бирининг шал бўлиб қолганини ва қимирлата олмаётганини кўрса, тавба қилишига ва одамлардан юз ўгиришига далилдир. Агар одамлар бошқаларнинг шал бўлиб қолганини кўрса, таъбири аксинча бўлади....

Тушда калам, ручка курса нима булади

ҚАЛАМ (ҚАЛАМ) Таъбирчилар қалам таъбири ҳақида ҳар хил фикрдалар. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, қалам Ҳақ амри бўлиб, Ҳақ таъолонинг Қалам ва Лавҳи маҳфузга эҳтиёжи йўқ....



Фикр қўшиш

Наверх