Бир чолнинг уч ўғли бор экан. Кунларнинг бирида чол ўғилларини тонг-саҳар вақти уйғотибди

Бир чолнинг уч ўғли бор экан. Кунларнинг бирида чол ўғилларини тонг-саҳар вақти уйғотибди

Бир чолнинг уч ўғли бор экан. Кунларнинг бирида чол ўғилларини тонг-саҳар вақти уйғотибди:
– Қандайдир ярамас сигиримизни ўғрилаб кетибди! 
Кичик ўғил (кўзларини ишқалаб):
– Ярамас бўлса, демак бўйи пакана бўлиши керак! 
Ўртанча ўғил (эснаганча):
– Пакана бўлса, демак қўшни қишлоқ, Олақўнғирдан! 
Тўнғич ўғил:
– Олақўнғирдан бўлса, демак ўғри – Тошмат ғилай!
Уч ўғил ва ота Олақўнғирга бориб, Тошмат ғилайни ушлаб, сигирни талаб қила бошлашибди. Тошмат ғилай эса сигирни ўғриламаганини айтибди. Ота-болалар Тошмат ғилайни қози ҳузурига судрашибди:
– Сигиримизни ўғрилаган, урсак ҳам сўксак ҳам, тепсак ҳам қайтармаяпти! 
Қози ака-укалардан сўрабди:
– Нега сигирларингни айнан шу одам ўғрилаган, деб ўйлаяпсизлар?
– Сигиримизни ярамас ўғрилаган, ярамас одам пакана бўлади, паканалар эса Олақўнғирда, олақўнғирлик бўлса Тошмат ғилайдан бошқа одам бўлмайди, – деб жавоб қилишибди ака-укалар!
– Ие, мантиқларинг жуда қизиқ-ку?! – дебди қози ва қутига алланимани яшириб, ака-укалардан сўрабди:
– Манави қутида нима бор?
– Қути тўртбурчаксимон экан, – дебди ота.
– Демак, унинг ичидаги нарса юмалоқ, – дебди кенжа ўғил.
– Юмалоқ бўлса, ранги албатта зарғалдоқ, – дебди ўртанчаси.
– Зарғалдоқми, демак, у – апельсин, – дебди тўнғичи. 
Қози кўзлари олайганча қутидан апельсинни олар экан, Тошмат ғилайга ўшқирибди: 
– Сигирни қайтар, ярамас!



Ўҳшаш маълумотлар

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Чақалоқларда ич қотиши (қабзият) – сабаблари, белгилари ва бартараф қилиш йўллари

Бир ёшгача бўлган чақалоқларда юзага келадиган муаммолардан бири ич қотишидир. Чақалоқларда ич қотиши ёки ич кетиши билан юзага келадиган муаммолар бола туғилганидан бир неча кун ўтибоқ намоён бўлиши мумкин. Ушбу патологик ҳолатни ўз вақтида...

Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир. Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Мустақил болани қандай тарбиялаш мумкин: дангаса она усули

Ота-оналарга фарзандларига муҳим ҳаётий кўникмаларни ўргатиш ва жанжал ва инжиқликлардан қочишга ёрдам берадиган тамойиллар....



Фикр қўшиш

Наверх