Аллох ёмон кўрмасин бўлди

Майли, ёмон десангиз денг,
Яхши бўлиш мен учун шартмас.
Менга баҳо берар Бир Зот бор 
Аллоҳ ёмон кўрмасин, бўлди.

Мен юрагим очиқ, сўзим рост,

Ёлғон сўзлаб юрмадим асло.
Кимдир ёмон, кимдир эса дўст,
Аллоҳ ёмон кўрмасин, бўлди.

Дилим ўксиб кўз ёш тўкади,
Сўзларимга сиғмайди армон.
Сиз кетдингиз, мен жим қолдим-у,
Аллоҳ ёмон кўрмасин, бўлди.

Кўнглимда йўқ нафрат, адоват,
Фақат сўнмас сукут ва сабр.
Мен сизга тиламадим ёмонлик,
Аллоҳ ёмон кўрмасин, бўлди.

Юракни тилади сўзингиз,
Аммо дуо қилдим тўхтамай.
Мен сизга бегона бўлсам ҳам 
Аллоҳ ёмон кўрмасин, бўлди.

Ортингиздан айб изламадим,
Кечдим, ҳатто кечириш оғир.
Яхшиликни ният қилгандим 
Аллоҳ ёмон кўрмасин, бўлди.



Ўҳшаш маълумотлар

Узум асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётган бир шароитда Узумнинг финтеч экотизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда – замонавий технологиялар, маҳаллий хусусиятларни чуқур англаш ва ўсиш стратегиясини уйғунлаштирган жадал...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....



Фикр қўшиш

Наверх