Тушда сиёх, сиёхдон курса нима булади

СИЁҲ (МИДОД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида сиёҳ кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир. Тушида сиёҳи йўқолиб қолганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида сиёҳ либосига тўкилиб кетганини кўрса, зиён етишига далилдир. Агар дабир (котиб) бўлса, улуғлик топади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги сиёҳ тўрт нарсага далил бўлади: улуғликка; оромга; маишатга; шодликка.

СИЁҲДОН (ДАВОТ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида сиёҳдони борлигини ёки кимдир унга берганини кўрса, қариндошларидан бири билан хусуматлашишини билдиради. Тушида сиёҳдон билан ёзаётганини кўрса, ундан бировга ёмонлик етишига далилдир. Тушида сиёҳдони синганини, ўғирланганини ёки йўқолиб қолганини кўрса, бева аёлга хоҳламай уйланишига далилдир. Агар давот қалам (ручка)ни сиёҳдонга ботираётганини кўрса, ўғил бола туғилишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида сиёхдони тилладан эканини кўрса, ўю андишада қолишига далилдир. Сиёҳдон кумушдан эканини туш кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишига далилдир. Тушида сиёхдони жездан эканини кўрса, фойда топишини билдиради. Сиёҳдон ггўлатдан эканини туш кўрса, ишларида бақувват бўлишини билдиради. Тушида сиёхдон мисдан эканини кўрса, озгина нарса топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида сиёхдондан бирор нарса ёзганини кўрса, агар ёзгани Қуръондан бўлса ёки Худойи таъолонинг номларидан бўлса, солиҳлик ва манфаатга далилдир. Бунинг акси бўлса, зарар ва фасодга далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда калта найза, найза курса нима булади

КАЛТА НАЙЗА (ҲАРБА) — ҲАРБА — бу калта найзадир. Агар тушида калта найзага эга эканини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар хотини бўлмаса мол топади. Агар калта найза билан биргаликда бошқа қуролларга ҳам эга эканини туш кўрса, улуғлик ва обрў...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда калам, ручка курса нима булади

ҚАЛАМ (ҚАЛАМ) Таъбирчилар қалам таъбири ҳақида ҳар хил фикрдалар. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, қалам Ҳақ амри бўлиб, Ҳақ таъолонинг Қалам ва Лавҳи маҳфузга эҳтиёжи йўқ....



Фикр қўшиш

Наверх