ЭРКАКНИНГ ҚОРИН ҚЎЙИШИ ВА ДАВОСИ

ЭРКАКНИНГ ҚОРИН ҚЎЙИШИ ВА ДАВОСИ

Бу хасталик қадимдан маълум. Семириб, қориннинг чиқиб кетиши икки хил бўлади: 

1.  Наслий

2. Сунъий

  Наслий семизлик ва қорин қўйиш кам учрайди. Кўпчинча сунъий семириб, қорин чиқиб кетиш ҳолларига дуч келамиз. Қорни чиқиб кетган одам, албатта, совуқ мижозли бўлади. Қориннинг чиқиб кетиши гарчанд касаллик бўлмаса ҳам, у турли касалликларга чалиниши жуда осон одам бўлиб қолади. Наслий семизликка қараганда сунъий семизлик хавфли бўлади. 

 ИБН СИНО НИМА ДЕЙДИ?

   Қорин қўйиш бу семизликка киради. Улуғ аллома – табибларимиздан Абу Али ибн Сино: «Семизлик томирларни қисиб, руҳни сўнишига олиб келади», - деб ёзади. Давосига келганда овқатни кам истеъмол қилиб, кўп ҳаммомга тушишни тавсия қилади. 

   Умуман қориннинг чиқиб кетишига бир қанча сабаблар бор. 

Ўз гавдасини бепарволик орқасида идора қилмаслик. Нотўғри овқатланиш. 

Мунтазам жисмоинй иш ёки бадантарбия билан шуғулланмаслик. Меъёридан ортиқча чиқиб кетиши туфайли қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси ва юрак атрофини ёғ қатламлари босади. 

  ОҚИБАТИ...

   Қорин чиқиб кетиши орқасида қон томирларнинг фаолияти қийинлашади, яъни улар қисилиб, уларда қон, ҳаво оқими қийинлашади. Шунинг натижасида киши руҳига ҳам ўта зарар бўлади. Қорин қўйиб юборган одамнинг жисмоний ҳаракати ниҳоятда чегараланади. 

ЧОРАСИНИ ҚЎРАМИЗ!

   Энди хатоларга йўл қўйиб, қорин қўйиб юборганлар тушкунликка тушмай, руҳан эзилмай, енгни шимариб ишга киришсалар, алабтта, қоринларини йўқ қилиб, гавдани чиройли бичимга солиб олишлари мумкин. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишлари керак. 

Суюқ овқатларни, айниқса, унли суюқ овқатларни истеъмол қилмаслик (вақтинча).

 Иссиқ, юмшоқ ва оқ нон мумкин эмас. Қора (кепакли), суви қочган нон мумкин (оз миқдорда).

Қовурилган, ёғли овқатлар, сут, қази, кабоб, шўр ва тухум мумкин эмас. 

Дўкон ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотлари, қаҳва, какао мумкин эмас. 

Асал мумкин.

Ҳамма мевалар ва сабзавотлар, полиз маҳсулотлари мумкин.

 Ҳафтада 1-2 марта ҳаммомда узоқ терлаш зарур. Ўз куч-қувватига қараб, дўхтир назоратида, жисмоний иш ёки мунтазам бадантарбия билан шуғулланиш керак. 

Ҳеч қачон тўйиб овқат емаслик керак. Бу гап фақат қоринни кичрайтириш учун эмас, умумий соғлигингизни яхши бўлишини ҳам кўзлаб айтилган. 



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Танадан ортиқча суюқликни олиб ташлашнинг шифокор томонидан тасдиқланган 9 та усули

Ҳам исиниш, ҳам диетани ўзгартириш ёрдам беради....

Диета ва спорт залисиз вазн йўқотишни бошлаш учун 10 та маслаҳат

Турмуш тарзингизни ўзгартиринг ва вазн йўқола бошлайди....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх