Аёлнинг эркакдан нафратланиши — вагинизм ҳақида

Аёлнинг эркакдан нафратланиши — вагинизм ҳақида

Мен турмушга чиққунимга қадар эркак зотидан ўзимни четга олиб юрардим. Сабаби, онам ҳамиша «ўғил болалар жуда ёвуз, қўрқинчли, сен уларга қайрилиб ҳам қарама” дер эдилар. Шу сўзлар кичиклигимдан миямга сингиб қолгани учунми, никоҳ кечасида куёвни ўзимга яқинлаштирмадим.

Сал қўл теккизса, дағдағ титрай бошлардим, аҳволимдан унинг ўзи ҳам қўрқиб кетарди. Ишонасизми, бу ҳол беш ойча давом этди, қовушолмадик.
Ахийри эрим буни қайсидир шифокор танишига айтибди. Шундан сўнг сиримиз очилиб, мен анча вақт психолог муолажаларини олдим.
Онам менга нима учун шундай деганикин-а? Нега мен ҳам ўша гапга ёпишиб олдим? Турмушимиздаги тушунмовчиликларда кимнинг айби кўпроқ?
Равил Исманов, сексопатолог:
– Бу хол аслида вагинизм деб аталади. Яъни, баъзи бир оналар қизларини уятчан ва иболи қилиб тарбияламоқчи бўладилару, лекин кўпинча қош қўяман, деб кўз чиқарадилар.
Натижада қизларда эркак зотига нафрат пайдо бўлади, қизлар вояга этгани сайин ўша нафрат янада кучаяверади. Мана шу нарса никоҳдан кейинги жинсий ҳаётни мушкуллаштиради. Бир воқеани айтай. Йигирма беш ёшли С. исмли қиз турмуш қурганига саккиз ой бўлсада, куёвни яқинига йўлатмаган.

Отаси тез-тез ичиб уйга маст ҳолда келгани онаси билан доим жанжаллашгани боис қиз эркакларни ёмон кўриб қолган. Ҳатто турмушга чиқишга хоҳиши бўлмаган. Қариндошларининг қистови билан никоҳга розилик берган. Бироқ кечалари куёвга жон-жаҳди билан қаршилик қилган. Шу туфайли, қизнинг жинсий аъзолари, сон ва қорин девори мушаклари қисқариб кетган…
Тиббий текширувда бу қизга «вагинизмнинг иккинчи босқичи” деб ташхис қўйилган. Демак, муҳтарама оналаримиз қизларни жинсий тарбия сирларидан аста-секин огоҳ этиб боришлари керак. Яъни ўз ҳаёсини сақлаган ҳолда эркак зотига ҳурмат ва меҳр билан қарашга ўрганганлари маъқул. Ана шунда кўнгил хираликлар юз бермайди.

— Ёшим 28, аёлим 23 да. Яқинда уйландим. Биринчи никох кечамиз қийинроқ ўтди, чунки хотиним жуда қўрқди. Жинсий яқинликда оғрийди деди. Мана 1 ҳафта бўлди яқинлик қила олмаяпмиз, оғрийди, қўрқаман дейди. Лекин иккаламиз хам соғломмиз, фақат ундаги қўрқувни йўқота олмаяпман. Қандай маслаҳат берасиз? Қандай йўл тутсак тўғри бўлади?
— Табиийки биринчи никоҳ кечаси ва биринчи қовушиш хоҳ аёл хоҳ эркак бўлсин ўзига яраша стресс омиллиги бор. Бу аёлларда кўпроқ ва кучлироқ кузатилади. Чунки аёлларди бироз оғриқли ўтади.
Аёлингизда биринчи қовушиш яхши ва силлиқ ва имкон қадар оғриқсиз ўтиши учун яхшилаб силаб сийпалаб, эркалаб, чиройли ва латиф сўзлар гапириб кўнглини олиш ШАРТ.
Аёлларда оилавий хаёт бошида жинсий алоқадан чўчиш ва қўрқиш кузатилиши нормал хол дейиш мумкин. Секин аста ҳаммаси изига тушиб кетиши керак. Агар узоқ давом этса касаллик бўлади ва Сексопатолог кўригига боришга тўғри келади.



Ўҳшаш маълумотлар

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Нима учун болага фаол ота керак ва қандай қилиб ота бўлиш керак

Фақат оилани боқишнинг ўзи этарли эмас....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Вақт нима

Тўғри вақт нима? Эйнштейн мутлақ вақт йўқлигини таъкидлади. Вақт ўзи таъсир қиладиган кучлар тизимига қараб нисбийдир. Бу расман маълумот доираси деб аталади. Сизнинг тизимингизда ўтадиган вақт сизнинг вақтингиз деб аталади....



Фикр қўшиш

Наверх